Бир донаси ҳам хавфли

АҚШнинг Уэлла Корнелла тиббиёт коллежи олимлари кашандалар кўп йиллик чекиш “тажриба”сига эга бўлиш-бўлмаслигидан қатъий назар уларнинг организмида рак касаллиги ривожланиши мумкин деган хулосага келишди.

Тадқиқот натижаларига кўра кашандалар ўпкасида молекуляр даражада онкологик касалликларнинг ривожланиши учун “унумли замин” яратилади. Баъзида тиббиёт ходимлари бу хасталикнинг илк белгиларини аниқламай туриб кутилмаганда саратон ривожланиши мумкин экан. Изланишлар натижасига қараганда кашандаларнинг юқори нафас йўллари юзасида жойлашган ҳужайраларда ўпка ракида учрайдиган ҳужайраларнинг генлари ишга тушади. Ана шунинг ўзи чекишнинг инсон организми учун нақадар зарарли эканини тасдиқлайди. Албатта, бу билан кашандаларнинг ҳаммаси шу хасталикка чалинади дегани эмас. Шундай бўлса-да, мазкур тадқиқот натижалари барча кашандалар ўпка ва нафас йўллари раки ривожланишига мойил бўлган гуруҳга киришини тасдиқламоқда.

МЕҲРИБОНУ тайёрлади

Яна ўқинг:  РАШК АЛЬЦГЕЙМЕР КАСАЛЛИГИГА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: