Мусиқий “терапия” қон босимингизни туширади
Артериал қон босимининг кўтарилиши (гипертензия) инсоният учун дунё миқёсида энг хавфли ҳисобланишини тиббиёт ходимлари бир неча бор таъкидлаганлар. Қон босимини меъёрлаштириш учун дори-дармон қабул қилиш даркор. Голландиялик олимлар эса мусиқа асбобларини чалиш шифобахш ва самарали таъсирга эгалигини аниқлашди.
Мусиқа чалишни ўрганишнинг ҳам ёшга нисбатан худди спортни ўрганиш каби ўзига хос қатъий талаблари бор, ҳеч бир ўқитувчи 16 ёшли ўсмирга илк бора фортепианода мусиқа чалишга ўргатишни ўз зиммасига олмайди. Аммо, голландиялик олимларнинг ихтироси шарофати билан мусиқа мактабларида ўрта ёшли ҳаттоки кекса ёшдаги кишиларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли бор.
Голландиялик тадқиқотчилар бирор бир мусиқа асбобини ҳар куни чалиш орқали қон босими ошишининг олдини олиш мумкинлигини таъкидлашмоқда. Тадқиқот жараёнида 25 нафар профессионал мусиқачилар ҳамда 28 нафар мусиқага алоқаси бўлмаган кишилар иштирок этишди. Уларнинг ўртача ёши 18 дан 30 ёшгача эди. Тадқиқотчилар иштирокчиларнинг антропометрик маълумотномалари ҳамда дунёқараши бир-бирига мос келиши, бир сўз билан айт-ганда биринчи ва иккинчи гуруҳ аъзолари ё қўшиқ айтиш ёки мусиқа асбобида чалишни билишларига эътибор қаратишди.