Амнистия – инсонпарварлик намунаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Ушбу қарор халқимизга хос бағрикенглик, кечиримлилик фазилатларини ўзида ифода қилади. Қолаверса, бу мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг инсонпарварлик ва адолат меъёрларига тўла амал қилинаётганлигидан далолат беради.

Амнистия – муайян жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилган жиноят қонунини бекор қилмасдан, суд ҳукмининг қарорлари асосли ва қонунийлигини шуб­ҳа остига қўймасдан, шахсни жазодан ёки жиноий жавобгарликдан озод қилади, айб­дорга тайинланган жазони енгилроқ жазо билан алмаштиради ёҳуд белгиланган муддатини қисқартиради, шунингдек, жазони ўтаганликнинг оқибати судланганликни бекор қилади.

Амнистия актининг юридик кучи ушбу меъёрий акт кучга кирган, яъни у эълон қилинган кунга қадар жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланилади. Амнистия актларига тўрт ой мобайнида амал қилинади. Амнистия акти асосида шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш, давлат томонидан унинг жиноятини эмас, балки шахснинг кечирилишидир.

Мамлакатимизда илк бор амнистия акти 1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг эълон қилиниши муносабати билан жорий этилган эди. Ўтган йиллар давомида амнистия эълон қилиш ва қўллаш тартиби такомиллаштирилди. Хусусан, 2009 йилга қадар амнистия акти тергов ва суд органлари томонидан қўлланилган бўлса, эндиликда эса амнистия актларининг фақат судлар томонидан қўлланиши белгиланганлиги юртимизда либераллаштириш ва демократлаштиришга доир ислоҳотларнинг мазмун ва мақсадига мос ўзгариш бўлди, деб айтиш мумкин.

Сенат қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳар ҳокимининг Фармойиши қабул қилинди ва унга мувофиқ ишчи гуруҳи ва комиссия таркиби тасдиқланди.

Шаҳар ҳокимининг Фармойиши бўйича амнистия тўғрисидаги қарорга асосан жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, ишга жойлаштириш ва соғлиғини тиклаш масалалари билан шуғулланувчи комиссия ташкил этилган бўлиб, комиссия таркибига шаҳар ИИБ, шаҳар тиббиёт бирлашмаси, шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, жойлардаги МФЙ раислари ва бошқа тегишли идоралар бошлиқлари киритилган ва комиссия томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгиланган.

Шу кунгача озод этилган шахсларнинг 38 нафарига моддий ёрдам берилди, 10 нафари ишга жойлаштирилди, 12 нафари турли ўқув муассасаларига юборилди. Кенг жамоатчилик кўмагида айни вақтда уларни жамоатчилик ишларига жалб этишга ҳам эътибор қаратилмоқда.

Яна ўқинг:  Тараққиёт тасмаси

А.МАМАТХОДЖАЕВ,

Андижон шаҳар прокурори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: