БОЛАНГИЗНИНГ БЎЙИ БАРВАСТА БЎЛСИН

Тунов куни қўшним ўғлининг бўйи пастлиги сабаб ҳарбий ўқув юртига ўқишга қабул қилинмаганини айтиб ёзғирди. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсам, ушбу ўқув даргоҳига кириш учун давлат томонидан белгиланган стандартларга мос бўлиши зарур. Ана шулардан бири боланинг бўйи билан боғлиқ. Нафақат ҳарбий кийим кийиш учун балки, қайси соҳада ишлашидан қаътий назар баланд бўй инсонга ўзгача виқор бағишлайди.

Шу боис фарзандимизнинг бўй-басти ҳақида у туғилган куниданоқ қайғуриш зарур. Бўй билан бир қаторда вазн ҳам мутаносиб бўлмоғи лозим. Қуйида келтирилган маълумотлар ота-оналар учун кўмакчи бўлса ажаб эмас.

Биринчи навбатда бўйнинг қандай бўлиши ирсият билан алоқадор. Бола туғилмасданоқ унинг келгусидаги бўйи ҳақида тахминий тасаввурга эга бўлиш мумкин. Ўғил болаларнинг бўйи қуйидаги формула орқали ҳисоблаб чиқилади:

(отанинг бўйи + онанинг бўйи x 1, 08): 2.

Қиз болаларнинг бўйини ҳисоблаш учун эса қуйидаги формула тавсия этилади:

(отанинг бўйи х 0, 923 + онанинг бўйи): 2.

Бу формула тиббиётда асосланган.

Шифокорларнинг айтишича, чақалоқнинг бўй узунлиги 48-52 см, ўртача 50 см бўлади. Биринчи йили боланинг бўйи 20-25 см ўсади, иккинчи йили ўртача 10 см, учинчи йили 8 см ўсади. Чақалоқнинг бўйи 5 ёшгача 2 марта, 15 ёшда 3 марта кўпаяди. 1 ёшдан то 15 ёшгача бўлган боланинг бўйи ҳар йили ўртача 5 см ўсади.

Қизларнинг 18 ёшда, йигитларда 20 ёшда бўй ўсиши жуда секинлашади ва 21-25 ёшда бутунлай тўхтайди. Эркакларда ўртача бўй узунлиги 170 см, аёлларда 165 см, деб қабул қилинган.

Чақалоқнинг тана вазни 3000-3400 грамм бўлади. Олти ойликкача чақалоқнинг тана вазни 600 грамм ошиб боради. 7 ойликдан 12 ойликкача ҳар ой боланинг вазни 500 грамм ошади. Чақалоқнинг вазни 6 ойликда 2 марта, 12 ойликда эса 3 марта ўзгаради. Бир ёшдан 14 ёшгача боланинг тана вазни ҳар йили ўртача 2 кгни ташкил этади. Тана вазни тиббиёт тарозисида эрталаб наҳорда аниқланади.

Боланинг оғирлиги 10-12 килограммни ёки ундан кўпроқни ташкил этади, бўйи эса 80-86 сантиметргача узаяди. Балоғат даври бошлангунича ҳар йили 1, 5-2 килограммга оғирлашиб, 4-5 сантиметрга ўсиб боради.

Фарзандингизнинг нормал ўсаётганини ёки ўсишдан орқада қолаётганини билиш учун қўл кафти рентген қилиб кўрилади. Агар тасвирда “ўсиш зоналари”, яъни суякларнинг тоғай қисми яққол кўриниб турса, бола ўсишда давом этади. Агар бу зоналар ёпилиб, суяк билан батамом беркилган бўлса, аксинча бўлади.

Яна ўқинг:  Ораста қизлар билими сараланди

Боланинг тунда яхши ухлашига алоҳида эътибор қаратинг. Зеро, кам ухлаш бўй ўсишига салбий таъсир қилади. Шунингдек, ўсиш гормонининг 70 фоизи тунги уйқу пайтида ажралиб чиқади. Шунинг учун болаларнинг тўйиб ухлаши мақсадга мувофиқ бўлади.

Тўғри овқатланишнинг ҳам бўй ўстиришда аҳамияти беқиёс. Таркиби оқсилга бой овқатларни истеъмол қилиш, ўсиш гормонини ривожлантиради, глюкоза эса бу гормоннинг чиқишини секинлаштиради. Шунинг учун болалар ва ўсмирларнинг овқат рационида творог, гўшт, тухум каби маҳсулотларнинг мунтазам бўлиши тавсия этилади. Шунингдек, витамин А (сабзи, балиқ, жигар, кўкатлар), витамин В (сариёғ, сут, тухум, ёнғоқ, қора нон), кальций (сут маҳсулотлари) ва фосфор (балиқ) элементларининг организмга етарли миқдорда тушиши ҳам бўй ўстиришга ёрдам беради.

Биласизми, 30 ёшгача бўлган даврда инсон жуда секин, яъни йилига 0, 5 смга ўсиши мумкин экан. Бу давр асосан, умуртқа поғоналарининг ўсиши билан характерланади. 30-50 ёшлар давомида тана узунлигининг ўлчамлари ўзгармайди, кейин эса аста-секинлик билан, яъни ҳар 10 йилда 1 смга тана узунлиги пасайишни бошлайди. Бунга сабаб, умуртқа поғоналарининг қийшайиши, умуртқа поғоналараро жойлашган дискларнинг қалинлашуви, эластиклигининг йўқолиши ҳисобланади. 80 ёшга етганда инсоннинг тана узунлиги 7-8 смга пасаяди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: