Дунё ва саломатлик (2014/4)

Инсоннинг узоқ умр кўриши танасидаги холлар сонига боғлиқ

Британиянинг Лондон Қироллик университети олимлари 18 ёшдан 79 ёшгача бўлган 1200 нафар эгизак аёллар иштирок этган тадқиқотлар натижасига кўра танадаги холлар сони узоқ умр белгиси деган хулосага келишди.

Тадқиқотлар натижасида танасида холи кўп бўлган аёллар тенгдошларига нисбатан анчайин ёш кўринишлари (7 ёш!) аниқланган. Бундан ташқари қариликка мойиллик ҳам уларда анча кеч бошланади. Шу билан бирга кўз ва юрак аъзолари ҳамда баъзи мушаклари анча кучли ривожланган бўлади.

Қора чой инсультнинг олдини олади

Каролина институти ходимларининг фикрича бир кунда 4 финжон қора чой истеъмоли инсульт хавфини 21 фоизга камайтирар экан.

10 йил давом этган тадқиқотларда 75 минг нафар кўнгилли иштирок этди. Иштирокчиларнинг кун тартиби мутахассислар томонидан доимий назорат қилиб борилди.

Тадқиқот давомида юрак хуружи билан асосан қора чой ўрнига бошқа ичимлик истеъмол қилганлар оғригани кузатилди.

Совуқ ҳаво юрак хуружига сабаб бўлади

Антверпен университети қошидаги тиббий клиника профессори Марк Клайс уч йил давомида олиб борган тадқиқотлари натижасида ҳаво совуқ бўлган пайтларда юрак ҳуружлари кўпроқ кузатилади, деган хулосага келди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича совуқ инсон тери рецепторларига таъсир қилиши натижасида асаб ҳужайраларида ўзгаришлар содир бўлади. Бу эса ўз навбатида юракка ортиқча босим юклайди. Шу сабабдан юрак хуружи хавфи ортишига олиб келади. Бундан ташқари совуқ об-ҳавода қон анчайин қуюқлашади ва бу тромблар пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Нодира ДУШАЕВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Мунтазам очлик 2-турдаги қандли диабетни даволайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: