Кўзи ожизлар учун махсус планшет

Бугун уяли телефон, планшет, смартфон ва бошқа электрон қурилмалар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

Эндиликда бу каби техника воситаларидан кўзи ожиз кишилар ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.

Мичиган университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган технологик янгилик айнан кўзи ожиз инсонлар учун мўлжалланган. Ҳозирда кўриш имконияти чекланган кишилар кўпроқ аудиокитоблар ёки махсус дастурлар ёрдамида матнларни аудиоёзувга айлантирадилар. Брайл ёзувидан бохабар инсонлар махсус планшетлар ёрдамида экрандаги матнларни тўғридан-тўғри ўқишлари мумкин.

Брент Жиллеспай ва бошқа олимлар яратган махсус экран майда пуффакчалар билан қопланган. Махсус чип шу пуффакчаларга борадиган суюқлик босимини бошқариб туриши натижасида брайл шрифти бўртиб чиқади. Буни эса кўзи ожизлар дарров пайқашади.

Г. ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  Силга қарши янги дори воситаси кашф қилинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: