Кўркам либоси борнинг кўрки – ибоси бор

Пойтахтимиздаги Республика Рассомлик коллежида “Ранг тасвир”, “Театр санъати”, “Графика”, “Ҳайкалтарошлик” каби йўналишлардаги 12 та ихтисослик бўйича таҳсил олаётган ёшларнинг тинимсиз изланаётганини кўриб уларга чинданда ҳавас қиласиз.

Хусусан, коллежнинг “Тарихий театр либослари санъати” бўлими ўқувчилари малакали устозлари Ольга Игнатьева, Фарида Ғафурова, Гулчеҳра Алимова, Зулфия Мирусмонова бошчилигида кўплаб ютуқларни қўлга киритди. 2013 йилда Болалар ижодиёт марказида бўлиб ўтган “Болажонлар-ширинтойлар” либослар кўргазмасида муваффақиятли иштирок этган Ҳилола Муродова тиккан либослари бўйича махсус сертификат билан мукофотланган бўлса, Мафтуна Тошмуродова, Маҳлиё Эгамшукурова, Ирода Абдурашидова каби иқтидорли ўқувчилар яратган замонавий либослари билан турли кўрик-танловларда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Дурдона РАШИДОВА,

Республика Рассомлик коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Она ва бола соғлиги – юрт бойлиги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: