Кўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!

Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларида даволаш мумкин. Касалликнинг диагностикаси учун маммографлар, малакали радиолог ва рентген-лаборантлар керак.

Кўкрак бези саратони (КБC) аёлларда кенг тарқалган. Муайян ёш гуруҳидаги симптомларсиз аёллар ўртасида маммография скрининги саратон касаллигига эрта ташхис қўйишнинг самарали усули ҳисобланади ва касалликни 1−2-босқичда аниқлашга, уни ўз вақтида даволашга, сут безлари ва аёл ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Шу боис 45 ёшгача бўлган аёллар учун ҳар 2 йилда  бир марта ультратовуш диагностикаси тавсия этилади. Маммография 45−65 ёшдаги аёллар учун кўрсатилади.  

Бугунги кунда кўкрак бези саратони билан курашда тиббиётимиз сезиларли даражада ютуқларга эришди. Шунга қарамай, бу касаллик бутун дунёда  аёллар орасида энг кўп тарқалган  касаллик ҳисобланади. Ҳар йили дунё бўйича  665 минг нафар аёл кўкрак бези саратонидан вафот этади.

Метастатик  касаллик беморнинг “5 йиллик тирик қолиш”ига  салбий таъсир кўрсатади. Касаллик ташхиси эрта босқичида беморнинг 10 тадан 9 таси  ташхис қўйилгандан сўнг, 5 йил ўтиб яшаб қолади. Охирги босқич аниқланганда  3 нафар бемордан 1 таси яшаб қолади.

Дунё бўйича кўкрак бези саратони касаллиги прогнози, афсуски, яхши эмас. Ер шари аҳолиси кўпайиб борар экан,  мазкур касаллик сабабли аёллар ўртасидаги ўлим ҳолати ҳам ошиб бораверади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) баҳолашига кўра,  2040 йилга келиб,  кўкрак бези саратони билан касалланиш  40 фоизга ошади ва  бир йилда 3 миллион  ташхисни ташкил этади. Ўлим ҳолати 50 фоизга ошади. Бунинг оқибатида, касалликнинг иқтисодий ва ижтимоий  асоратлари ҳам кўпаяди. Шу боис касаллик билан курашишда инновацион  препаратларни ишлаб чиқиш самарали даволаш йўлга қўйилишида жуда муҳимдир.

Мамлакатимизда  онкобеморлар фақат асосий дори воситалари рўйхатига(АДСР) кирувчи препаратлар билан бепул таъминланадилар. Шунингдек, жарроҳлик амалиёти ва дори терапиясининг амалга оширилиши ҳам давлат тиббиёт муассасаларида бепул амалга оширилади.

Игорь ФЕДОРОВ,

журналист

Яна ўқинг:  Атрофимиздаги микродунё

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: