Ҳомиладорликда қўл увушишининг сабаби нима?

Ҳомиладорликда кўплаб аёлларда қўл увушиши кузатилади. Бундай ҳолат турли омилларга боғлиқ. Хўш, улар қайсилар? Бу ҳомила учун хавфлими?


Кўпинча оёқ-қўллар увушиши онанинг соғлиғи ва ривожланаётган ҳомила учун хавф туғдирмайди, аммо истисно ҳолатлар ҳам мавжуд. Шу боис, унинг сабабини аниқлаш ва ўз вақтида тегишли чоралар кўриш зарур.
Ҳомиладорликда қўл увушишининг умумий сабаблари:
Шишлар – бўлажак она ва ҳомила учун хавф туғдирмайдиган энг эҳтимоли юқори бўлган омил саналади. Фарзанд кутаётган онада буйраклар меъёридан ортиқ куч сарфлайди. Улардаги суюқлик тўқималарда ушланиб, асаб тугунлари ва қон томирларига босим ўтказа бошлайди.
Натижада оёқ-қўлларда қон айланиши бузилиб, уларнинг увушиши кузатилади. Шунингдек, шиш ривожланишига прогестерон гармони ишлаб чиқарилишининг кўпайгани ҳам сабаб бўлади.
Ҳомиладорлик пайтида қўл ва оёқларда А ва В гуруҳига мансуб витаминлар етишмовчилиги туфайли ҳам безов­талик кузатилади. Магний, калий, темир ва кальций танқислиги оёқ-қўллар сезгирлигининг бузилиши, тортишиш ҳамда оғриққа сабаб бўлади.
Муаммони таомномага мик­роэлемент ва витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш орқали ҳал қилиш мумкин.

Тоннель синдроми – билак пайлари ва суяклари орасидаги ўрта асаб толаларининг қисилиши фонида юзага келадиган клиник кўринишлар мажмуи. Ушбу нейропатия компьютерда ишлайдиганлар, скрипкачилар, пианиночи ва қўллари доимий зўриқиш билан боғлиқ бўлганларнинг касб касаллиги ҳисобланади.
Бўйин ёки бўйин-кўкрак умуртқалари остеохондрози ҳам қўл увушиши сабабларидан бўлиши мумкин. Ҳомиладор аёл умуртқаси ва умуртқалараро диск­ларидаги патологик ўзгариш­лар туфайли бунинг эҳтимоли анча юқори бўлади.


Ҳозир дунёда ҳар иккинчи одам остеохондрозга чалинган. Ҳомиладорлик вазиятни янада оғирлаштириб, касаллик хуружини юзага келтиради.
Бундан ташқари, қандли диабетдан азият чекадиган ҳомиладор аёлларда шикастланган томирлар бўйлаб қон оқимининг қийинлашиши оқибатида қўл увушиши кузатилади.
Қолаверса, тор кийиниш ҳам енг мушаклари ва асаб толаларининг қисилишига олиб келади.
Кўпинча ўнақай аёллар аксарият ҳаракатларни айнан ўнг қўлда бажаргани учун ҳомиладорлик пайтида шу қўлнинг увушиши қайд этилади, чапақайларда эса аксинча.

Шуни унутмаслик лозимки, чап қўлдаги увушишлар юрак фаолияти билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати

Яна ўқинг:  Мияни сканер қилиш орқали юрак касалликларини олдиндан аниқлаш мумкин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: