Иш жараёнида ўрта жисмоний куч талаб этиладиган касб эгалари учун машқлар

  1. Турган жойида, оёқлар бирга; қўлларни тепага кўтариб, оёқлар учида туриб, чуқур нафас олинади; қўлларни пастга тушириб, олдинги ҳолатга қайтиб нафас чиқарилади;
  2. Оёқлар елка кенглида очилиб, ўнг қўл ён тарафга чўзилади, чап қўлни белга қўйган ҳолда, гавда ўнг томонга, кейин чап томонга қараб бурилади, қўлларни чўзганда нафас олиб, белга қўйилганда нафас чиқарилади, кейин қўллар алмаштирилади;
  3. Қўллар ён томонларга чўзилиб нафас олинади; гавдани пастга энгаштириб, қўлларни Х ҳолатига келтириб, нафас чиқарилади;
  4. Оёқларнинг учида туриб, қўллар белда, сакралади, турган жойда югурилади;
  5. Турган ҳолда оёқлар елка кенглигида очилади, қўлларни ён тарафга кейин тепага кўтариб нафас олинади; гавдани энгаштириб, қўллар билан ўнг оёқ бармоқларига текизиб олдинги ҳолатга қайтилади;
  6. Оёқлар елка кенглигида очилиб, ўнг қўлни бошга қўйган ҳолда нафас олинади, чап қўл ён тарафга чўзилади; кейин чап қўллар бошга қўйилади, ўнг қўллар ён тарафга чўзилади; қўллар алмашган вақтда нафас чиқарилади;
    (Ҳар бир машқ 5– 6 марта такрорланади).

Нодира КАРИМОВА
тайёрлади

Яна ўқинг:  Тамакига қарамлик...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: