Грипп ҳар мавсумда хавф солади…ми?

Ҳаво ҳарорати бироз совуши билан мавсумий касалликлар ҳам авж ола бошлайди. Айниқса, болаларда тез-тез йўталиш, бурун оқиши ҳолатлари кузатилгач, сезамизки, грипп хавфи ортиб, ўз таъсирини кўрсатаётган бўлади. Кўпчилик эса оддий шамоллаш, грипп ва Cоvid-19ни деярли фарқлай олмайди. Бу жараёнда касалликнинг олдини олиш, уни самарали даволаш усулларини чалкаштириб, натижада сурункали тарзда давом этиши ва асоратли кечишига сабабчи бўлиб қолиш ҳеч гап эмас. Хўш, гриппнинг клиник белгилари қандай намоён бўлади? Касалликнинг олдини олиш учун шунчаки иссиқ кийиниб, совуқ сув ичмаслик кифоями?


Юқумли нафас олиш касаллиги бўлган гриппга бурун, томоқ ва баъзан ўпкага юқадиган грипп вируслари сабаб бўлади. Бу қулоқ инфекциялари ёки бактериал пневмания каби асоратларга олиб келиши мумкин. Баъзан бу касалхонага ётқизиш ёки ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Шунингдек, у астма, диабет, саратон ва бошқалар каби сурункали касалликларни кучайтириши мумкин.
Гриппга мушакларнинг оғриғи, чарчоқ, йўтал, томоқ ва бош оғриғи киради. Иситма яна бир аломат, аммо гриппга чалинганларнинг ҳаммаси ҳам иситмаламайди. Баъзи одамлар қусиш ва диарея билан ҳам оғрийдилар. Бу болаларда катталарга қараганда кўпроқ учрайди.


Грипп кескин бошланади: бир неча соат ичида беморда иситма, йўтал (одатда қуруқ), бош оғриғи, мушаклар ва бўғимларда оғриқ, заифлик, томоқ яллиғланиши ва бурун оқиши пайдо бўлади. Бу аломатларнинг баъзилари мавжуд бўлмаслиги мумкин, аммо юқори иситма ва кескин бошланиш касалликнинг классик белгиларидир. Бошқача қилиб айтганда, агар сиз бир неча кун давомида бетоблик ҳис қилиб юриб, кейин лоҳасланиб қолсангиз, унда бу грипп эмас, балки ўткир респиратор вирусли инфекция, яъни томоқ оғриғидир. Баъзида қорин оғриғи ва ич кетиши кузатилади. Гриппда юқори тана ҳарорати бир неча кунгача давом этиши мумкин, кўпинча иситма туширувчи дорилар таъсири натижасида пасаймайди. Касаллик асоратларсиз бўлса, грипп 7-10 кун давом этади. Бу вақт давомида грипп аломатлари аста-секин йўқ бўлиб кетиши мумкин, аммо умумий ҳолсизлик икки ҳафтагача давом этиши мумкин.


Касалликнинг юзага келиши сабаблари юқори нафас олиш йўллари шиллиқ қаватининг грипп вируслари томонидан шикаст­ланишидир. Инфекция (касаллик) манбаи грипп билан касалланган одам.

Яна ўқинг:  Безгак юқумлими?

Хасталик юқишининг асосий йўналиши ҳаво-томчи йўллари: йўталиш, акса уриш, гапириш ва ҳатто оддий нафас олиш. Лекин вирус маиший йўл билан юқиши мумкин – рўмолча, таомлар, чойшаб орқали. Грипп вируси жуда юқумли.
Гриппни ташхислаш одатда клиник кўрикка асосланган. Ҳароратнинг кескин кўтарилишида имкон қадар тезроқ шифокорга мурожaат қилиш керак.
Касал бўлганда шифокорнинг назорати жуда муҳим, чунки бу мумкин бўлган бактериал асоратларнинг бошланишини ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Асоратларнинг пайдо бўлиши ҳароратнинг қайта кўтарилиши, йўталнинг кучайиши ва умумий ҳолатнинг бироз яхшилангандан кейин яна ёмонлашиши каби белгилар билан намоён бўлади ва одатда касалликнинг 4-5 кунига тўғри келади. Бу ҳолатда қўшимча таҳлилларни ўтказиш керак – умумий қон таҳлили, кўкрак қафаси ва синуслар рентгенограммаси.
Гриппни даволаш комплекс муолажаларни талаб қилади, лекин грипп билан курашишда ва организмнинг тикланишида иммун тизим катта роль ўйнайди, шунинг учун иммунитетни рағбатлантириш чора-тадбирларини қабул қилиш зарур. Тўлиқ дам олиш, кўп суюқлик ичиш (детоксикация қилиш учун), спиртли ичимликлар ва чекишни чеклаш тавсия этилади. Айни пайтда самарали антивирус дорилар гриппнинг давомийлигини, иситма ва бошқа аломатларини сезиларли даражада камайтиради.

Бошқа қўлланадиган дори воситаларига:
– симптоматик даволовчи препаратлар (иситмани туширувчи, балғам кўчирувчи);
– иммуностимуляторлар – бундай хусусиятлар, айниқса, витамин Cда кўп;
– интерферон;
– касалликнинг турли босқичларида вирусга қарши препаратлар;
– антигистаминлар.

Антибиотиклар фақат иккиламчи бактериал касалликлар мавжуд бўлгандагина буюрилади, улар вирусларга қарши умуман самара бермайди, лекин кўпинча халқ орасида шамоллаш ёки грипп алматлари кузатилганда шифокор кўрсатмасисиз антибиотикларни қабул қилиш кенг тарқалган. Антибиотикларни вирусларга қарши қабул қилиш нафақат самара бермайди, балки бактерияларнинг антибиотикларга қаршилигини оширади.

Касаллик билан оғриш натижасида қандай асоратлар қолади ва унинг зарарлилик даражаси қандай? Грипп вируси нафас йўллари эпителиал ҳужайраларига таъсир қилганлиги боис касалликнинг асоратлари натижасида бактериал хасталиклар, жумладан, бронхит, пневмания, отит, гайморит ёки бош­қа синус яллиғланишларига олиб келиши эҳтимоли бор. Жиддий бактериал асоратларга – менингит, мия қобиғининг яллиғланиши мисол бўла олади. Грипп, шунингдек, беморда мавжуд сурункали касалликларни кучайтириши мумкин.

Жонибек ОДИЛЖОНОВ,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва

Яна ўқинг:  Мавсумий хавфли касалликлар

жамоат саломатлиги қўмитасининг

Тошкент шаҳар бошқармаси

Ахборот хизмати раҳбари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: