Безгакдан йироқ бўлай десангиз…

Безгак кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, тана ҳарорати кўтарилиши, камқонлик ва жигар, талоқнинг катталашиши билан ҳарактерланади. У дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида қайд этилиб, иқтисодиёти ҳамда аҳолисининг саломатлигига катта зарар келтиради.

Ўзбекистонда ҳам 2010 йилга қадар Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида безгакнинг маҳаллий турлари қайд этилиб турган. 2002 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан ташкил қилинган ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш Глобал фонди томонидан кенг кўламли тадбирлар ташкил қилиниши ушбу касаллик бартараф этилишида ўрни катта бўлди.
Безгакни тиббий хизмат ёрдамида енгиб чиқиш жуда қийин, бунинг учун барча ташкилотлар ва муассасалар, хусусий ва давлат корхоналари кучларини бирлаштиришлари зарур. Шунингдек, касалликнинг олдини олишда албатта аҳоли ҳам фаол қатнашиши керак ва унинг олдини олиш йўллари билан таниш бўлиши шарт.

Асосий белгилари: тана ҳароратининг вақти-вақти билан кўтарилиши (безгак хуружи), жигар ва талоқнинг катталашиши, камқонлик.


Касаллик соғлом инсонга анофелес чивини чақиши орқали юқади. Чивин безгакка чалинган одамни чаққанида, унинг ошқозонига сўрилаётган қон билан биргаликда паразитлар тушади. Паразитлар бир неча кун чивин организмида ривож­ланади ва юқумли пара­зит ташувчисига айланади. Соғлом одамни чивин чаққанда унинг сўлаги орқали паразитлар одам қонига тушади ва аниқ бир вақт ичида касаллик белгилари пайдо бўлади.
Безгак – безгак чивинлари мавжуд жойларда тарқалади. Чивинларнинг кўпайиш жойлари асосан сохиллари ботқоқлашган сув ҳавзалари, шолипоялар, ахлат чиқиндиларига тўлиб кетган, турғун сувли секин оқадиган ариқлар, сув қувурларининг ишдан чиқиши натижасида вужудга келадиган сув ҳавзаларидир. Шунинг учун чивинлар кўпайиши ва чақишига қарши кураш чоралари қўлланиши керак.
Чивин чақишидан ҳимоя чораларини қўллаш ҳам касалликка чалиниш хавфини камайтиради, шунинг учун танани ёпиб турувчи енги узун очиқ рангдаги кийим кийиш, чивинларга қарши кимёвий воситалар – репеллентлар, аэразоллар, суртма мой дорилар – кремлардан фойдаланиш муҳимдир.

Аҳолидан касалликнинг олдини олиш мақсадида эндемик давлатларга кетишдан олдин ҳудудий оилавий поликлиникаларда фаолият юритувчи маслаҳатхоналарга мурожаат этишларини тавсия қиламиз.

Карима ҚУРБОНАЛИЕВА,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси
Миробод туман бўлими
Паразитология лабораторияси мудири,
олий тоифали паразитолог

Яна ўқинг:  Икки ёшгача бола парваришидаги муҳим қоидалар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: