Электрон сигарета саломатлик учун хавфсизми?
Оддий ва электрон сигареталарнинг ҳар иккиси ҳам зарарли. Уларнинг барчасида никотин ва канцероген моддалар мавжуд. Никотин инсонда жуда кучли қарамликни келтириб чиқаради. Айниқса, ҳали яхши ривожланмаган марказий асаб тизими бу моддага тез ўрганади. Агар ушбу тизимнинг шаклланиши тахминан 25 ёшгача давом этишини эътиборга олсак, электрон сигареталар ёшлар саломатлиги учун жуда хавфли.
Хусусан, бундай маҳсулотларни чекиш юрак-қон томир ва ўпка касалликларини келтириб чиқаради.
Оддий ва электрон сигареталарни биргаликда чекиш эса янада зарарли. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бундай ҳолатларда нафас олиш аъзолари ва юрак-қон томир хасталиклари хавфи 2 баробарга ортади.
Шуҳрат ШУКУРОВ,
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти