Мевалар диабет ривожланишига тўсқинлик қилади
Хитойлик ва британиялик олимлар олиб борган тадқиқот натижаларига кўра меваларни кам истеъмол қилиш қандли диабет хасталигининг келиб чиқишига замин яратар экан.
Ушбу тадқиқотда 500 минг нафар кўнгилли иштирок этди. Натижаларга кўра рационида 12 фоиздан кам мева маҳсулотлари ўрин эгаллаган инсонларда ушбу хавфли хасталик аниқланган.
Шунинг учун мутахассислар қандли диабет билан оғриган беморларга мева маҳсулотларини кўпроқ тановул қилишни тавсия этишмоқда.
Хуршида ҲУСЕНОВА