Соғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидаси

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунё аҳолисининг 60 фоизга яқини етарли даражада жисмоний фаолият билан шуғулланмайди. Оқибатда юрак-қон томир тизими хасталиклари ва қандли диабет касаллигига чалинган беморлар сони йилдан йилга ортиб боряпти.
Қуйида соғлом турмуш тарзининг 6 та энг оддий ва
самарали қоидалари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Жисмоний фаол бўлиш


Жисмоний машқлар соғлом турмуш тарзининг асоси. Шу сабабли инсон ўзининг ёши, жисмоний ҳолатига кўра, пиёда юриш, югуриш, велосипед ҳайдаш ва ҳоказолардан бири билан доимий шуғулланиши лозим. Уларга ҳар куни камида 30 дақиқа сарфлаш тавсия этилади.

Рационал овқатланиш


Саломатлик кўп жиҳатдан тўғри овқатланишга боғлиқ. Шу боис витаминларга бой таомлар истеъмол қилиш лозим. Мева-сабзавотлар кунлик рационнинг 60 фоизгача қисмини ташкил этиши керак. Тўйинган ёғ ва шакар семизликка сабаб бўлади.

Дам олиш ва ухлаш
Самарали меҳнат билан бирга, оқилона дам олиш саломатлик учун жуда муҳим. Инсон ўзини жисмоний ва руҳий жиҳатдан ортиқча зўриқтирмаслиги зарур. Соат 23:00 дан кечикмай ухлаш, бир суткада камида 7-8 соат дам олиш керак. Доимий уйқусизлик соғлик учун хавф туғдиради.

Тоза сув ичиш
Маълумки, танамизнинг тахминан 2/3 қисми суюқликдан иборат. Барча ҳужайра ва тўқималар, қон, лимфа ва бошқаларнинг асосини сув ташкил этади. Тана эса кунига тахминан 2,4 литр сув йўқотади. Шунинг боис унинг нормал ишлаши учун кун давомида камида 1,5-2 литр сув ичиш лозим.

Стрессни бошқариш


Бу – соғлом турмуш тарзининг муҳим қисми. Стрессни бошқара олмаслик жиддий касаллик­ларга олиб келади. Энг ёмони, бу ҳолат ­эътиборсиз қолдирилса, кашандалик ва спиртли ичимликларга қарамликка сабаб бўлиши мумкин.

Ёмон одатлардан воз кечиш
(чекиш, алкоголизм)


Ёмон одатлардан халос бўлиш саломатликнинг яна бир олтин қоидаси. Ҳар бир чекилмаган сигарета соғлом ҳаёт сари ташлаган муҳим қадам.

Энг асосийси, юқоридаги қоидаларни алоҳида-­алоҳида эмас, балки комп­лекс тарзда амалга ошириш касалликларнинг олдини олиш ҳамда саломатликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати

Яна ўқинг:  ДУНЁ КЕНГ, АММО УНИ ХАСТАЛИК КЎЗГА ТОР ҚИЛАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: