Олтин заррачалари саратонни енгишда ёрдам беради

Эдинбург ва Сарагоса университети ходимлари саратон касаллигини даволашнинг янги усулини топди. Улар саратонга қарши препаратларнинг самарадорлигини ошириш хусусиятига эга бўлган олтин заррачаларига умид боғламоқда.

Олтин ёрдамида кучайтирилган препаратлар текширувдан ўтказилди. Олимларнинг сўзларига қараганда, бундай дори воситалари саратонни тез ва яхши даволайди, шу билан бирга қўшимча таъсирлар хавфини камайтиради. Заррачалар дори омилларига соғлом тўқималарга зиён етказмасдан туриб касал хужайраларни нишонга олиш имконини беради. Олтин кимёвий реакцияни кучайтириш хусусиятига эга.

Олимлар олтиннинг хусусиятларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, уни тирик организмларда қўллаб кўрди (тажриба балиқларда ўтказилди). Заррачаларни жойлаштиришда муаммолар бўлмади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ДУНЁДАГИ ЭНГ ИНГИЧКА СУНЪИЙ ҚОН ТОМИРИ ЯРАТИЛДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: