Бокуда Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилди

 Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳасига кўра, Озарбайжоннинг машҳур шоираси Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилига таржимаси асосидаги янги  китоб нашр этилди ва Бокудаги 8-Халқаро китоблар кўргазмасида тақдимот маросими ўтказилди. Китоб ўзбек шоираси Шаҳло Қосимова томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.

Тақдимот маросимида озарбайжон ва ўзбек адабиёти намоёндалари иштирок этди.

Маросимда Озарбайжон маданият маркази директори Самир Aббасов, Низомий Ганжавий номидаги Озарбайжон Aдабиёти музейи директори, академик Рафаел Ҳусейнов, ўзбек шоираси Ҳосият Рустамова сўзга чиқди.

Кўргазмада Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази стендидан Озарбайжонга оид ўзбек тилига таржима қилинган нашрлар жой олди.

Нашрда Хуршидбону Натаван асарлари ҳам озарбайжон, ҳам ўзбек тилларида тақдим этилган. Бундан ташқари, шоиранинг мероси, асарлари, чизган расмлари китобда ўз аксини топган.

Зебо НAМОЗОВA

Яна ўқинг:  Сув таъминоти соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: