Эмлашнинг аҳамияти катта

Юқумли касаллик­лар – патоген мик­роорганизмларнинг инсон организмига кириб кўпа­йиб, зарарли таъсир кўрсатиши натижасида юзага келадиган касаллик­лардир. Юқумли касаллик ҳар қандай одамга таъсир кўрсатиши мумкин. Патоген мик­роорганизмга қарши курашиш учун инсоннинг иммунитет тизими юқорилиги катта аҳамиятга эга. Шунинг учун юртимизда миллий тақвим асосида 13 турдаги юқумли касалликларга қарши эмлаш ишлари ўтказилади.

Эмлаш – маълум бир касалликка қарши иммунитетни оширадиган биологик препарат. Вакцина заифлашган ёки ўлдирилган касаллик чақирадиган микроорганизмлардан тайёрланади. Агент тананинг иммун тизимини уни бегона сифатида аниқлашга, уни йўқ қилишга ва «эслаб қолишга» ундайди, бу эса иммунитет тизимига келажакда дуч келадиган ҳар қандай микробларни осонроқ аниқлаш ва йўқ қилиш имконини беради. Вақцинанинг ўзи касаллик келтириб чиқаришга қодир бўлмаса ҳам, тананинг иммунитет тизими унга вирус бордек муносабатда бўлади. Ҳалқаро тажрибадан маълум бўладики, эмлашларнинг кенг қўлланилганлиги сабабли, полимиелит, қизамиқ, дифтерия, кўк йўтал, паротит, қоқшол ва менингитнинг баъзи турлари каби кенг тарқалган касалликлар ҳозирда камдан-кам учрайди. Эмланган одамларда касаллик қўзғатувчи вирус ёки бактерияларни зарарсизлантирадиган антикорлар пайдо бўлади. Уларнинг касалликка чалиниши ҳамда микробларни тарқатиш эҳтимоли жуда кам.


Бутун дунёда ва шу жумладан, мамлакатимизда ҳам комплекс профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларнинг мақсадли амалга оширилиши натижасида юқумли касалликларга қарши курашишда катта ютуқларга эришилди.
Бола туғилиши билан туғруқ комп­лексларида чақалоқнинг юқумли касалликларга қарши эмланиши назоратга олинади. Чақалоқ туғилишининг биринчи кунида вирусли гепатит «В» касаллигига қарши вакцинаси, 2-5 кунида сил касаллигига қарши БЦЖ вакцинаси билан эмлаш олиб борилади. Шу тариқа тиббиёт ходимлари томонидан бола Миллий календарь асосида тўлиқ эмланиши таъминланади.


Яқин икки йил ичида барчани таҳликага солган COVID-19га қарши курашишда, мамлакатимизда эпидемик ҳолатни барқарорлаштиришда вакциналарнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этди. Ҳозирги кунга келиб бу касаллик қайд қилиниши кескин камайган. Бу натижага эришишда Соғлиқни сақлаш тизими томонидан олиб борилаётган амалий ишлар, COVID-19 га қарши вақцинация ҳамда бустер доза билан эмлашнинг олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, вакцинация нафақат юқумли касалликлар билан касалланиш эҳтимолини пасайтиради, балки аҳоли ўртасида эпидемия, пандемиянинг олдини олиб, инсон умрини узайтиришга хизмат қилади.

Яна ўқинг:  Стресс бўлғуси оналарга қандай таъсир кўрсатади?

Шаҳноза АҲМЕДОВА,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси Юнусобод туман бўлими эпидемиолог-иммунолог врачи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: