Буйрак тошини қандай туширса бўлади?

Буйрак тоши касаллиги (нефролитиаз)да буйракда тошлар ҳосил бўлиб, бу буйрак ва пешоб йўлларида турли ўзгаришлар пайдо қилади.

Моддалар алмашинуви ва сийдик кислотаси хоссалари бузилиши натижасида касаллик ривож­ланади. Пешобда ҳар доим эриган тусда ҳозир бўлувчи тузлар муайян шароитларда чўкиндига айланади. Бунинг натижасида аввал крис­таллар вужудга келади, кейин эса улар турли катталикдаги тошчаларга айланади. Унча катта бўлмаган тошлар пешоб билан қовуққа келиб тушади ва пешоб чиқувчи йўлни жароҳатлаб ташқарига чиқиши мумкин.
Тош ҳосил бўлишига сийдик ва шовул кислоталари, фосфор ва кальций алмашинувининг ва гоҳо цистин аминокислотаси алмашинувининг бузилиши сабаб бўлади. Буйрак ва пешоб йўлларида турли инфекциялар ҳар хил касаллик­ларни қўзғатади (пиеонефрит, цистит, уретрит), шунинг­дек, пешобнинг туриб қолиши (простота безининг аденомасига) ҳам сабаб бўлади.
Эримайдиган кальций фосфати ва фосфорнинг бошқа тузларидан тошлар ҳосил бўлишига без ёнидаги жуфт қалқонсимон безларнинг фаолияти кучайиши, суякларнинг шикастланиши, Д гипервитаминозлар сабаб бўлиши мумкин ва ҳоказо. Улар пешоб чиқадиган йўлда сийдикнинг ишқорли таъсирида вужудга келади.
Сийдик йўлига тошлар келиб тушганда, майдалигида биринчи белги кўпинча бел атрофида кучли оғриқ хуруж қилади, ундан қориннинг пастига, тушганда, буйрак санчиғи сийдик чиқувчи йўл атрофига ўтади. Буйрак санчиғи билан баробар пешоб тез-тез кела бошлайди, гоҳо ҳарорат кўтарилиб, кўнгил айнийди.
Хуружлар оралиғи даврида белда лўқиллаган оғриқ пайдо бўлади, узоқ юрганида, силкиниб кетаётган уловга минганда, оғир нарса кўтарганда бу оғриқ кучаяди, гоҳо сабабсиз ҳам оғриқ туради.
Катта тошларда кўпинча ҳеч қандай аломат содир бўлмайди, фақат бел атрофида англаб бўлмас қандайдир оғриқлар сезилади холос, бошқа касалликлар туфайли бажарилаётган рентгенологик ва УЗИ текширувлари чоғида тасодифан катта тошлар борлиги маълум бўлиб қолади.

Буйрак тошининг энг кўп учрайдиган асоратлари қуйидагилардир:
• пиелонефрит;
• пешоб йўлларининг беркилиб қолиши (буйрак блокадаси, буйрак истисқоси);
• буйрак нуқсонларининг ривожланиши.
Касаллик аломатлари ривожланганда текширтириш ва муқобил, муолажа тайин қилиш учун шифокор-урологга мурожаат қилиш шарт. Буйрак санчиғи хуруж қилганида «тез ёрдам» чақириш зарур.
Ташхис қўйиш учун умумий шифокор кўригида одатдаги таҳлилларни тайинлашдан ташқари, пешоб ажратувчи тизим ҳолатини чуқур тадқиқ этиш зарур. Шу мақсадда шифокор қўшимча текширув усулларини тайинлаши мумкин:
– қонда кальций ва фосфор тўпланишини аниқлаш;
– рентгенологик текширув (вена ичи урографияси).
– цистоскопия;
– буйракни ультратовушда текшириш;
амалий буйрак тестлари (кунли диурез, калаваларнинг фильтрлаш тезлиги) ва ҳоказо.

Буйрак тоши касаллиги муолажаси буйрак санчиғи хуружининг олдини олиш ва тошларнинг ўзи чиқиб кетишига қаратилган. Амбулатория шароитида бел атрофини иссиқ сақлаш, иссиқ ванна қилиш, кўп суюқлик ичиш, спазмолитик усуллар қўлланилади. Ушбу чоралар самара бермаса, тезлик билан жарроҳлик ёки урологик касалхонага ётқизиш керак.
Тошларнинг ўзи чиқиб кетгани ёки чиқариб юборилгандан кейин такрорий тош ҳосил бўлишидан огоҳ бўлиш учун дори ва парҳезни танлаш маълум даражада тошлар таркибига боғлиқ ва текширув натижалари асосида уларни шифокор белгилайди.

Яна ўқинг:  Ижтимоий муҳофаза – давлат эътиборида

Парҳез. Пешобнинг ишқорли реакцияси чоғида ва унда фосфатлар кўп бўлса:
• ишқорга таъсирли ва кальцийга бой маҳсулотларни чеклаш (сабзавот ва меваларнинг кўпчилиги, сут маҳсулотлари);
• пешоб реакциясини кислотали томонга ўзгартирувчи маҳсулотлар (гўшт, балиқ, донли, дуккакли, шунингдек, айрим сабзавот ва мевалар қовоқ, ловия, клюква, нордон олмалар, брусника) ва кўп суюқлик ичиш тавсия этилади.

Овқатлардан тош ҳосил бўлишининг олдини олиш:
– шовул кислотасига бой маҳсулотлар истисно этилади (дуккаклилар, мош, кўкатлар, ёнғоқлар, равоч, цитруслар, шовул, исмалоқ, какао, шоколад ва ҳоказо);
– кальцийи кўп маҳсулотлар чекланади (пиш­лоқ, творог, сут ва ҳоказо);
Юқоридаги чекловларни ҳисобга олган ҳолда тўйимли овқатланиш ва овқатлар сирасини организмдан оксалатларнинг чиқиб кетишини таъминловчи (тарвуз, қовун, олма, нок, олхўри, қизил, оқ узум, олма, нок ва бошқа мевалар пўчоғи қайнатмалари), шунингдек, магнийга бой маҳсулотлар (ёрмалар, кепаклар) билан бойитиш тавсия этилади.
Урат тошлари пайдо бўлишининг олдини олиш учун гўшт, балиқ ва замбуруғли бульонлар, шўрваларни, каллапочалар (мия, жигар, буйрак, тил ва ҳоказо), гўшт қиймаси, дудланган гўшт, балиқли нарсалар, шу жумладан, колбасалар, бульон тўғрамлари, бузоқ гўшти, кийик, ғоз, товуқ, тустовуқ гўштлари, сардиния, скумбрия, сельд, треска, форель балиқлари, анчоқслар, шпортлар, балиқсиз денгиз маҳсулотлари (мидия­лар, креветкалар ва ҳоказо) истисно қилинади.
Мол гўшти ва бошқа тур гўштларни ва қайнатиб олинган гўшт маҳсулотларини (сосискалар, серделькалар), ўрдакни, терисиз жўжаларни, чўчқа ёғини, соя, нўхат, ловия, чечевица, сарсабил, гулкарам, исмалоқ, шовул чекланади.
Сут маҳсулотлари, тухум, ёрма ва макарон маҳсулотлари, сабзавотларнинг мутлақ кўпчилиги (картошка ҳам), ҳўл мевалар, данакли мевалар, ёнғоқлар, енгиллашув кунлари сут, сабзавот ва ҳўл мева маҳсулотлари тавсия этилади.
Жониворлар ва паррандалар гўштини, шунингдек, балиқни қайнатганда улардаги пуринларнинг 50 фоизи шўрвага чиқиб кетади, қайнатилган гўшт ва балиқларни эса турли таомлар пиширишда ишлатилади.

Ҳар қандай буйрак тоши касаллигида қатъий парҳез чекловлари 1,5-2 ойдан ошмаслиги керак, чунки бу пешобнда бошқа таркибли тош пайдо бўлишига имкон туғдириши мумкин. Илгари чекланган маҳсулотлар, ҳисобига аста-секин (1-1,5 ой давомида) парҳез кенгайтириб борилади.
Пешобда тегишли тузлар пайдо бўлганида (уратлар, оксалатлар ёки фосфатлар) тўлалигича олдинги парҳезга ўтиб олиш керак.

Яна ўқинг:  Амир Темур ва темурийлар давлатида халқ дипломатиясининг аҳамияти

Нўъмон БАҲРОМОВ,

шифокор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: