Wi-Fi cоғлиқ учун хавфли(ми?)

Олимларнинг тадқиқотларига кўра, симсиз тармоқлар (Wi-Fi) таратаётган электромагнит нурланиши эркаклар соғлиги учун хавфли. Аниқланишича, мазкур нурлар эркаклар уруғининг сифатига салбий таъсир кўрсатади.

Ўтказилган илмий тадқиқотларда Wi-Fi тармоқлари ва эркак уруғининг сифати орасида боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Тажрибаларда турли ёшлардаги ўттиз нафар кўнгилли эркак иштирок этди. Уларнинг ҳар биридан биоматериал намуналари олинди. Текширувга олинган уруғларнинг ҳар бири икки қисмга ажратилиб, биринчи қисми Wi-Fi тармоғига уланган ноутбук ёнига тўрт соатлик муддатга қўйиб қўйилди. Иккинчи қисми ҳам худди шунга ўхшаш шароитларда, фақат Wi-Fi тўлқини йўқ жойда шунча муддат сақлаб турилди.

Тажриба якунида биринчи гуруҳдаги – Wi-Fi тўлқини ҳудудида сақланган намуналар тажриба аввалидаги ҳолатига нисбатан жиддий ўзгаришга учрагани аниқланди. Улардаги эркаклик уруғлари ҳаракатчанлиги чорак қисмга – 25 фоизга камайганлиги маълум бўлди. Шунингдек, улардан тўққиз фоизининг ҳужайрасида ДНК ўзгаришлари ҳам қайд этилди.

Иккинчи гуруҳдаги уруғларда эса ҳаракатчанлик тажриба бошидагига нисбатан 14 фоизга камайган, ҳужайрасидаги ДНК бузилиш­лари бўлса атиги уч фоизида учраган. Шу вақт оралиғида ҳалок бўлган уруғ ҳужайралари сони бўйича эса биринчи ва иккинчи гуруҳлардаги намуналар орасида айтарли фарқ сезилмаган.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, бу борада эркак­ларга шунақа маслаҳат бериш мумкин: Wi-Fi ёқиқ бўлган қурилмалар, жумладан смартфонларни бел соҳангиздан имкон қадар узоқроқ тутинг!

Ҳасан ЭРГАШЕВ тайёрлади

Яна ўқинг:  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси делегатсияси Корея Республикасига ташриф буюрди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: