Магнит бўрони кузатилганда қандай йўл тутиш лозим?

Кейинги пайтларда сайёрамизда магнит бўрони тез-тез кузатилаётгани сир эмас.

Хўш, ана шундай вазиятда шифокорлар қандай йўл тутишни тавсия этишади?
– Магнит бўрони инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош неврологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Мажидова. – Бундан айниқса, артериал гипертония хасталигига чалинган беморлар кўпроқ азият чекади.

Яъни қон босимининг фавқулодда ошиб ёки пасайиб кетиши уларнинг саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин. Бу ҳолат организмда ташқи стрессларга чидамлиликни таъминлайдиган мелатонин моддаси ишлаб чиқарилиши камайиши билан изоҳланади.

Қолаверса, магнит бўрони бронхиал астма билан оғриган одамлар саломатлигида ҳам муаммоларни келтириб чиқариши кузатилган.
Шундай экан, бундай вазиятда, аввало, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Кўпроқ ҳўл мевалар, қолаверса, майиз ва туршак каби калийга бой маҳсулотлар, таркибида C витамини кўп бўлган банан ва бошқа цитрус неъматлардан истеъмол қилиш зарур.

Шифокорнинг қайд этишича, магнит бўрони кузатиладиган кунларда спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш ҳамда ёғли ва аччиқ таомлар истеъмол қилмаслик тавсия этилади.
Тинчлантирувчи хусусиятга эга чойлардан ичиш, уйқудан олдин тоза ҳавода сайр қилиш ҳам мақсадга мувофиқ.

Ўз навбатида, мутахассислар магнит бўрони пайтида ортиқча зўриқтирувчи ишлар ва машғулотлар билан вақтинча шуғулланмасликни маслаҳат беришади.
Сурункали касалликларга чалинганлар эса ўзлари билан шифокорлар томонидан буюрилган дори-дармонларни олиб юриш­лари ҳамда қон босимини тез-тез назорат қилиб туришлари лозим.

Кун давомида бир марта душ қабул қилиш ҳам катта фойда беради. Қон босимидан шикояти бор беморлар кўпроқ сув ичиб, шўр таом­ларни камроқ истеъмол қилганлари маъқул. Чунки туз қон босими ошишига сабаб бўлади.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати

Яна ўқинг:  Ўсмирлик даврида мия чайқалиши асаб тизимига таъсир қилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: