Юрт байроғини баланд кўтариб…

Одатда ҳар бир инсон Янги йил остонасида туриб, ўтиб бораётган йилда қандай муваффақиятларга эришгани ва эриша олмаганларини ўзича сарҳисоб қилади.

2013 йил ўзбекистонлик спортчилар учун, айниқса, мен учун жуда омадли бўлди.

Жорий йилда уч нуфузли мусобақа – Осиё чемпионати, Жаҳон универсиадаси ва жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритдим. Бу ёшларнинг камолоти, бахту саодати учун ҳеч нарсани аямаётган Ватанимдан кўрган ва кўраётган ғамхўрликка жавобимдир.

Бу йилги муваффақиятларим орасида энг муҳим ва унутилмас воқеа Юртбошимиз қўлидан “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонини қабул қилиб олганим бўлди.

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш жараёнида яқинларимнинг, юртдошларимизнинг кўзларида ва сўзларида менга бўлган ишончни ҳис қилдим ва бу ишонч менга жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритишимга ёрдам берди.

Фарзанд учун энг катта орзу бу ота-онасининг кўзларидаги фахрни кўриш, Ватанининг юксалишига ўз ҳиссасини қўшишдан иборат, деб ҳисоблайман. Яқинларим ва юртдошларимизнинг “отангга балли, азамат”, “яшавор полвон”, деган хитобларини эшитганимда кўнглим тоғдек кўтарилади. Ва Юртбошимизнинг “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, кам бўлмаймиз ҳам” деган сўзларини яна бир бора баралла айтаман.

Зеро, эришган муваффақиятларимнинг замирида, шубҳасиз, ҳукуматимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик ётади.

Мен келаётган йилда ҳам спортчиларимиз қўлга киритадиган ютуқларга, мамлакатимизнинг жаҳон миқёсида обрў-эътиборининг юксалишига ўз ғалабаларим билан муносиб ҳисса қўшишга қатъий бел боғлаганман.

Кириб келаётган 2014 йил Ўзбекистонимиз учун тинчлик-осойишталик, халқимиз учун фаровонлик, биз спортчилар учун зафарлар йили бўлсин!

Руслан Нуриддинов,

“Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби

Яна ўқинг:  ЯХШИЛАР КЎМАГИ БИЛАН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: