Мактабда Наврўз тантанаси

Шайхантоҳур туманидаги 10-сонли мактабда Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Қадриятларимиз тараннум этилган тадбирда ўқувчилар томонидан намойиш этилган миллий либослар кўргазмаси, миллий куй-қўшиқ ва рақслар барчага баҳорий кайфият бағишлади. Айниқса, таниқли санъаткорлар ижросида рус ва ўзбек тилида янграган миллий лапарларимиз барчага манзур бўлди.
Шунингдек, ўқувчилар томонидан тайёрланган баҳорий таомлар билан безатилган дастурхонлар Ҳайъат аъзолари томонидан юқори баҳоланди.

Тадбир мазмунли, таассуротларга бой ҳолда ўтди.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  ЁШЛАР ҲУҚУҚЛАРИ – ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: