Оёқларнинг ўта озғинлиги соғлиқ ҳолатининг яхши эмаслигидан дарак беради
Тюбинген университетида ўтказилган тадқиқот натижаларига қараганда, ҳаддан ташқари озғин оёқлар соғлиқ ҳолатининг яхши эмаслигидан дарак беради. Бундай кўринишдаги қоматга эга одамлар юрак-қон томир касалликларига мойил бўлади.
Мутахассислар 981 нафар кўнгиллини кузатув остига олишди. Барча иштирокчилар метаболизм синдромининг стандарт параметрига мувофиқ ҳолда текширилди. Метаболизм синдроми бел соҳасида ёғларнинг мавжудлиги, инсулинга нисбатан сезувчанликнинг пасайиши, моддалар алмашинувининг бузилиши ва қон босимининг кўтарилиши сингари қатор белгиларни ўзида бирлаштиради.
Тадқиқотдан сўнг 18 нафар иштирокчининг вазни меъёрда бўлишига қарамасдан, уларда метаболизм синдроми аломатлари борлиги аниқланди. Уларнинг бирдан-бир умумий жиҳати оёқнинг ўта ингичкалиги эди. Оёқнинг ортиқча озғинлигига ёғнинг нотўғри тақсимланишига олиб келадиган генетик омиллар сабаб бўлади, деб тахмин қилиняпти. Бундан ташқари, олимлар ёғ ажралишининг шаклланмай қолиш ҳолатига ҳам эътибор қаратмоқда. Бундай ўзгариш юрак-қон томир касалликлари хавфини ошириши мумкин.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.