Ковид асоратларидан самарали даво

ёхуд вақтли ёндашув – соғлиғингиз тикланиши гарови

(Реклама ўрнида)

Барчамизга маълумки, ўтган йил бошида инсоният саломатлигига хавф солиб, ҳаётимизга кириб келган «Ковид-19» дунё миқёсида қанчадан-қанча инсонларни ҳаётдан олиб кетди. Яна миллионлаб инсонларни ҳамон асоратлари билан қийнаб келмоқда.

«Чўзилган ковид»нинг узоқ вақт ҳолдан тойдирувчи таъсири етмагандай, суяк тизимини ҳам зарарлаётгани аниқланди. Айни пайтда, ҳали тўлиқ ўрганилиб, аниқ даволаш тизими яратилмаган ковид асоратидан кейинги суяк тизими зарарланишини имкониятлардан келиб чиқиб даволаётган шифокорлар қониқарли натижаларга эришаётгани ҳам бор гап.
Пойтахтимизда «Ковид-19» дан даволаниб, тузалишдан кейин ҳам ҳолсизланиш, суякларнинг зирқираб оғриши, сон ва қовуқ соҳаси, тизза ва бошқа бўғинларда юзага келган тушунарсиз суяк оғриқларини жарроҳлик ва консерватив усулда самарали даволаётган профессор Ш.Ш.Ҳамраев хотирасига очилган «НЕЙРООРТОМЕД» тиббиёт марказининг фаолият юритаётганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Аммо мазкур тиббиёт маркази талайгина ютуқларга эришиб улгурди, десак муболаға эмас.

Фарҳод Ҳамраев,
тиббиёт фанлари доктори,
нейроортопед,
клиника бош шифокори:


– Янги йўналиш сифатида очилган марказда «Ковид-19» асоратлари натижасида суяк тизимида юз берган салбий ўзгаришларнинг олдини олиш ва бундай беморларни даволаш учун барча муолажалар йўлга қўйилган.
Айтиш лозимки, мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, ўтган давр мобайнида ковид асоратларидан сўнг суяк тизимида, жумладан, сон суяги бошчасида, тизза бўғимида, умуртқа поғонаси ва бошқа суяк­ларда узоқ вақт давом этадиган оғриқлар кузатилмоқда. Бу эса касалланган кишининг ногирон бўлиб қолиши ва меҳнат фаолияти йўқолишигача олиб келади. Ана шуни эътиборга олган ҳолда, мутахассис сифатида клиникамизда янги йўналиш – ковид асоратларидан сўнг бошланган суяк тизими зарарланишининг олдини олиш, консерватив ва оператив даволаш йўлга қўйилиб, бу йўлда илмий салоҳиятга эга тажрибали мутахассислар фаолият кўрсатишмоқда.
Касаллик асоратлари асосан клиник кўрик, МРТ, МСКТ, рентген ёрдамида аниқлангач, суяк тизими асоратлари умумий муолажалар, қон суюлтирувчилар, бўғим ичига юбориладиган зардоб (плазмолифтинг), остеопат, махсус уқалашлар ва физиотерапия усуллари билан самарали даволанмоқда.

Алишер Ҳамраев,
тиббиёт фанлари доктори,
профессор,
ортопед-травматолог:


– Тиббиёт марказимизда қисқа вақт ичида 60 тадан ортиқ жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли амалга оширилди. Сон суяги бошчасининг емирилиш енгил даражасида сон бошчасини туннелизациялаш ёки васкулизациялаш, оғир даражасида эса эндопротезлаш жарроҳлик амалиётлари бажариляпти. Ковид асоратидан қийналаётган 100 нафардан ортиқ мижозларга консерватив даво чоралари кўрилди. Айтиш жоизки, суяк тизимини даволашда мажмуавий ёндашув орқали яхши натижаларга эришяпмиз. Клиникамизда тиббиёт стандартларига кирган, чет эл мутахассислари томонидан амалга оширилаётган барча даволаш усуллари йўлга қўйилгани қувонарли ҳол. Бундай асоратларни жарроҳлик усули билан даволаш болаларда ҳам амалга оширилмоқда.
– Ёшим 38 да, – дейди исм-шарифи сир қолишини илтимос қилган М.К. исмли бемор. – Ўтган йили ковид билан оғриб, пневмония касаллигини оғир ўтказдим ва узоқ вақт даволандим. Тузалганимдан сўнг ҳам ҳолсизланиш, суякларимда оғриқ юзага келди. Кейинчалик ҳатто юра олмай қолдим. Бир қанча шифо масканларида даволандим, муолажалар олдим, аммо ўзгариш бўлмади. Шундан сўнг «НЕЙРООРТОМЕД» клиникасига мурожаат қилдим. Профессор Алишер Ҳамраев ҳамкасблари билан маслаҳатлашгач менда сон суяк бошчаси, тизза бўғимини ҳосил қилувчи суякларда емирилиш бошлангани ва буни фақат жарроҳлик амалиёти орқали даволаш мумкинлигини айтди. Менда «Иккала сон суяги бош­часининг аваскуляр (асептик) нек­рози» бошланган экан.
Аллоҳга шукур, мутахассислар жарроҳлик амалиёти ўтказишгач оғриқлар тўхтади. Ҳозирда реабилитация жараёнлари кетяпти ва мустақил қўлтиқтаёқда қатнаяпман. Бемалол юра оламан ва ўзимни соғлом сезяпман.

Ковид асорати билан яна худди шундай жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказишган О.Абдиев, А.Мубораков, Ф.Аҳмедов ҳам операциядан сўнг ўзларини соғлом сезишаётганларини таъкидлашди.

Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида фаолият кўрсатаётган «НЕЙРООРТОМЕД» тиббиёт марказидаги 15 нафар ходимнинг 5 нафарини илмий даражаларга эга тажрибали мутахассислар ташкил этади. Клиникада болалар ва катталар учун травматолог-ортопед, невропатолог, эндокринолог, вертебролог, остеопат, логопед-дефектолог хоналари мавжуд бўлиб, биокимёвий лаборатория, кинезотерапия, тейп­лаш, физиотерапия, зулук қўйиш, ҳижома каби муолажалар амалга оширилаётир.
Умуман олганда, ушбу марказ аҳолининг барча қатламига маслаҳат бериш, даволаш ва реабилитацион тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган янги муассасадир. Бунда: бадандаги оғриқларни (бош оғриғи, мигрень, умуртқа поғонасидаги, йириқ ва майда бўғимлардаги оғриқлар, турли сабабли мушак спастик оғриқлари) бартараф этиш, юз нерви невропатиясини ташхислаш ва даволаш, юздаги турли оғриқлар, дистониялар (мушак­ларнинг қисқариши), гемифасциал спазм, инсультдан кейинги спастик оғриқлар, қўлтиқости, кафт ва товон гипергидрозини даволаш кабилар самарали даволаниб келиняпти. Клиникада янги туғилган чақалоқларни кўриш, уларнинг ҳаракат тизимини динамикада кузатиб бориш, танадаги суяк деформацияларини аниқлаш ва даволаш, қоматни тиклаш каби йўналишлар устувор ҳисобланади.

Муҳими, «Оғриқсиз ҳаётни танланг» шиори остида ҳамюртларимизга мурожаатимиз шуки, ковид билан оғриган бўлсангиз, қўл-­оёқлар, умуртқа ва бошқа суякларда оғриқ ва ўзгаришларни сезсангиз, дарҳол «НЕЙРООРТОМЕД» клиникасига мурожаат қилинг! Унутманг, вақтли ёндашув – соғлигингиз тикланиши гаровидир.

Маслаҳат ва маълумотлар
учун телефонлар:
(71) 2862423,
(99) 9788233,
(97) 4018530.

Яна ўқинг:  Ошқовоқнинг фойдали жиҳатлари

Марям АҲМЕДОВА,

журналист

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: