Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Боланинг битта буйрак билан туғилиши қанчалик хавфли?

01.07.2022
268 марта ўқилди
Боланинг битта буйрак билан туғилиши қанчалик хавфли?

Баъзан бола ягона буйрак билан туғилади. Агар мавжуд буйрак соғлом ва нуқсонсиз бўлса, биргина шу аъзо билан ҳам бекаму кўст ҳаёт кечириши мумкин. Лекин бу ҳолатни ҳам эртароқ аниқлаш мақсадга мувофиқ.

Бунинг учун ўғил-қизларни педиатрия­да белгиланган тартибда чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиб туриш лозим.
Агар болада битта буйрак борлиги аниқланса ва у соғлом бўлса, мутахассислар кичкинтойнинг келгусида ҳам соғлом ҳаёт кечириши учун зарур чораларни кўради.

– Бола иситма қилганда;
– ҳар хил юқумли касалликларга чалинганда;
– ич кетиши сабаб кучли даражада сувсизланиш кузатилганда;
– ундаги бошқа ўткир ёки сурункали касалликларни даволаш чоғида буйракка токсик таъсир қилувчи дори воситаси ишлатилганда;
– боланинг ота-онаси бирор бир дори воситасини шифокор маслаҳатисиз унинг ёшига мос келмайдиган дозада берганда ягона буйракнинг ишдан чиқиши хавфи бор.

Айтиш жоизки, болалар орасида ошқозон-ичак тизими инфекциялари билан касалланиш тез-тез учраб туради. Ушбу хасталик­ларда баъзи болаларда тинимсиз ич кетиши ва қайт қилиш туфайли жуда кўп суюқлик йўқотилади, натижада организм сувсизланиб пешоб ажралмай қолади. Бу буйрак ўз фаолиятини тўхтатганининг аломатидир. Мазкур ҳолат замонавий тиббиётда буйракларнинг ўткир зарарланиши деб аталади.
Буйракларнинг ўткир зарарланиши ўлим даражаси юқори бўлган шошилинч ҳолат бўлиб, унга зудлик билан юқори малакали даво усуллари қўлланилмаса, бола ҳаёти хавф остида қолади.

Болалар миллий тиббиёт маркази ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида буйракларнинг ўткир зарарланишига чалинган кичик ёшли беморлар учун етарли даражада сунъий буйрак аппаратлари мавжуд.
Бироқ баъзида зарур даво чоралари кўрилса-да, болаларда буйраклар иш фаолияти тикланмаслиги ҳам кузатилади. Натижада кичкинтойлар ҳаётдан кўз юмиши ёки уларда сурункали буйрак етишмовчилиги ривож­ланиши мумкин.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025400
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025358
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024261
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024346