Тиббий ислоҳотлар – амалда

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва кўламини янада ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни сифатли дори-дармон билан таъминлаш борасида 30 га яқин фармон ва қарорлар қабул қилинган.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш, бирламчи тиббиёт тизимини янада яхшилаш, хусусий сектор ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни янада ривожлантиришда эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилоят Китоб туманидаги «DR BOBOEV Jarrohlik markazi» ва «Саломатлик Академия­си» хусусий клиникаси таъсисчиси, эндоуролог шифокор Алишер Бобоев:

– Тўрт йил аввал ўз фаолиятини бош­лаган «Саломатлик Академияси» ва 2021 йилда замонавий бинода иш бошлаган «DR BOBOEV Jarrohlik markazi»имиз илғор технологиялар асосида диагностика ва замонавий эндоурологик жарроҳлик амалиётларини амалга ошириб келмоқда. Айни пайтда, жарроҳлик марказимиз АҚШ, Европа, Хитой, Корея, Туркия ва бошқа давлатлардан келтирилган энг замонавий гольмиевый лазер, ультратовуш–пневматик литотриптор, лапароскоп, нефроскоп, мининефроскоп, уретерореноскоп, цистоскоп, C-ARM рентген каби тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган.
Жарроҳлик марказида эндоурологик операциялар, болалардаги сийдик– тош касаллигини мини инвазив усулда даволаш ва сийдик ажратиш соҳаси туғма нуқсонларини даволаш ва бартараф этиш, ўт қопи тошлари ва полиплари, кўричак, бачадон миомаси, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, бачадон найлари чандиқларини очиш каби лапароскопик операциялар, бачадон бўшлиғининг эндоскопик текшируви ва операциялари, бошқа умумий хирургик, урологик, гинекологик анъанавий операциялар ҳамда барча турдаги тиббий диагнос­тикалар амалга оширилади.
Марказда мураккаб усулдаги юқори технологик, кам инвазивли даволаш усуллари қўлланилиб, бир йилда 2000 дан ортиқ «кам инвазив» жарроҳлик амалиётлари амалга оширилгани ютуқларимиз натижасидир.
Мақсадимиз – дунё стандартлари даражасидаги юқори тиббий технологияларга асосланган малакали тиббий хизматни пойтахтдан олисдаги вилоят ва туманларда ҳам йўлга қўйиш, аҳолига нисбатан арзон, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда тиббий туризмни ривожлантиришдан иборат.

Азамат Умиров,
шифокор уролог:

– Эндоурология ва лапораскопия жарроҳлик марказида йил давомида амалга оширилаётган жарроҳлик амалиётларимизнинг 80 фоизи вилоят ва 20 фоизи бошқа вилоятлар ва қўшни республикалардан келган беморларга тўғри келади. Жарроҳлик амалиётларининг 12-14 фоизи 18 ёшгача, 30 фоизи 3 ёшгача бўлган болалардаги сийдик-тош ва сийдик йўллари туғма нуқсони касалликларини ташкил этмоқда. Айтиш жоизки, болаларда сийдик-тош касаллиги «кам инвазив» жарроҳлик амалиётлари Халқаро стандартлар асосида олиб борилгани боис, натижаларимиз Ўрта Осиё ва Россия урологлар жамияти конгрессларида эксперт томонидан юқори баҳоланди.

Қобилжон Худойқулов,
хусусий клиника директори:

– 2017-2020 йиллар мобайнида муассасамизга жами 1262,7 минг АҚШ долларидаги ҳамда 1370,0 млн.сўм миқдоридаги замонавий тиббиёт ускуналари олиб келиниб, ишга туширилди. Диаг­ностик поликлиникага АҚШнинг инновацион ютуқларини ўзида жамлаган мультиспирал компьютер томографи, Хитой МРТ ускунаси, Корея SMART DR рақамли рентген ва 2 та УТТ диагнос­тика ускуналари, аёллар касалликлари диагностикаси учун инновацион видеоколпоскоп, ошқозон-ичак хасталиклари диагностикасида видеогастроскоп ва видеоколоноскоп, лаборатория текширувлари учун Германиянинг илғор тиббий ускуналари ва физиотерапия аппаратлари олиб келиб, ўрнатилди.

Ҳаким Саидов,
Бош шифокор:

– Эндиликда МРТ диагностика хизмати туман ва қўшни туманларга беминнат хизмат кўрсатмоқда. Ушбу диагностика учун аҳоли энди пойтахт ва вилоят марказига бориб, сарсон бўлишмайди. Учта бўлимдан иборат клиникамизда барча қулайликлар мавжуд. Стационар даволаниш бўлимида физиотерапия ва ноананавий даволаш усуллари хизмат кўрсатмоқда. Айни пайтда, шифо ўринлари сони 40 тадан 80 ўринга етказилди.
Аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида кам таъминланган, шунингдек, уруш фахрийлари ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бир қисмига 405 млн.сўмдан ортиқ миқдорида бепул тиббий хизматлар кўрсатилди.
Ҳа, тиббиёт соҳасида олиб бораётган ислоҳотлар ва изланишлари учун Президентимиз томонидан II даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланган Алишер Бобоевнинг режалари юксак.

2018 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти «Урология ва нефрология кафедраси» мудири, профессор Асилбек Ғайбуллаев, доцент Назир Алижанов, Республика ихтисос­лашган урология илмий маркази директори, профессор Шуҳрат Мухторов ҳамда «DR BOBOEV Jarrohlik markazi» ва «Саломатлик Академияси» клиникаси раҳбари, эндоуролог Алишер Бобоев ташаббуси билан Китоб туманида ЭНДОУРОЛОГИЯ йўналиши бўйича Халқаро маҳорат дарси ва 2019 йилда Респуб­ликада илк марта Халқаро миқёсда ЭНДОУРОЛОГИЯ Форуми ташкил этилди. Форумда юздан ортиқ чет эл мутахассислари ва тўрт юз нафардан ортиқ ўз мутахассисларимиз иштирок этишди. Телемедицинадан фойдаланилган форумда хориж мутахассислари томонидан бажарилган ўндан ортиқ жарроҳлик амалиётлари онлайн тизимида иштирокчиларга трансляция қилинди.
Эндиликда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан имзоланган келишув асосида республикамиздаги тиббий курсант ва мутахассислар доимий равишда Китобдаги ушбу клиникада ўз малакасини оширади.

Марям АҲМЕДОВА,

Яна ўқинг:  Қулайлик иш самарадорлигини оширади

журналист

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: