Она тили – шеърият тили

Пойтахтимиздаги 300-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида она тили ва адабиёти фан ойлигининг якуни муносабати билан “Она тилим – шеърият тили” мавзуида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари шоира Зулфия Мўминова билан учрашди.

Ушбу кечани ўтказишдан мақсад ўқувчилар қалбида шеъриятга муҳаббатни янада юксалтириш, қолаверса, она тили ва адабиёт фанлари бўйича ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлашдан иборатдир.

Кечада ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна чиқишлари, Алишер Навоий, Увайсий, Нодирабегим, Зебунисо каби буюк шеърият соҳибларининг ижод намуналари жаранг сочди.

Мактабда ташкил этилган “Ёш журналист”, “Зулфияхоним қизлари” тўгараклари қатнашчилари ўз иқтидорларини йиғилганларга намойиш этди.

Дилноза РОЗИҚОВА

Яна ўқинг:  Сотимбойнинг касали

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: