Аппендицит ва унинг профилактикаси

Аппендицит– кўричак чувалчангсимон ўсимтасининг яллиғланиши. Ўткир ва сурункали кечиши мумкин.

САБАБЛАРИ:
– чувалчангсимон ўсимта бўшлиғининг ёпилиши;
– инфексион касалликлар (қорин тифи, туберкулёз);
– қабзият;
– тизимли васкулит;
– гўштли овқат истеъмол қилиш;
– писта чақиш.

БЕЛГИЛАР:
– киндик, қорин юқорисида ўткир оғриқ, 2– 6 соатдан сўнг ўнг томонга силжийди;
– кўнгил айниш, қайт қилиш;
– ошқозон фаолияти бузилиши;
– тез-тез сийдик чиқариш;
– тил оқ караш билан қопланиши;
– тана ҳарорати 38C гача ошиши;
– тахикардия.

ДИАГНОСТИКА:
– қон умумий таҳлили;
– сийдик таҳлили;
– қорин палпацияси;
– қорин бўшлиғи аъзолари УТТси;
– қорин бўшлиғи аъзолари, ўпка рентгенологик текшируви;
– диагностик лапароскопия.
Аёлларда гинекологик касалликларни истисно қилиш учун гинеколог кўригидан ўтиш лозим.

ДАВОЛАШ:
Ўткир турида – оператив усулда операция қилинади. Сурункали аппендицитда:
– антибиотиклар;
– спазмолитиклар;
– физиотерапия.

ПАРҲЕЗ:
Қуйидагилар ман этилади:
– ёғли гўшт ва балиқ турлари;
– қовурилган овқатлар;
– дудланганлар;
– аччиқ овқатлар, зираворлар;
– хамирли овқатлар;
– тузланганлар;
– ёғли пишлоқ ва сут навлари;
– спиртли ва газланган ичимликлар.

АСОРАТЛАРИ:
– қорин бўшлиғи абсеси;
– ўпка артерияси тромбоемболияси;
– тос веналари тромбофлебити;
– перитонит;
– жигар абсеси;
– дарвоза венаси йирингли яллиғланиши;
– ўлим ҳолатлари.

ХАВФ ГУРУҲИ:
– ҳомиладорлар;
– 10-12 ёшдаги болалар;
– қабзият;
– кўп миқдорда оқсилли овқат қабул қилиш.

ПРОФИЛАКТИКА:
– қабзият ва ошқозон-ичак касалликларини вақтида даволаш;
– писта ва данакли мевалар истеъмолини чеклаш;
– ўсимлик клетчаткасини сақловчи маҳсулотларни истеъмол қилиш;
– кўп овқатланмаслик.

Холёр САЛОМОВ,

шифокор

Яна ўқинг:  Жиддий кечинмалар инсон юрагида ўчмас из қолдиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: