АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ва ЁШЛАР ЎРТАСИДА УНИНГ ИСТЕЪМОЛИНИ ЧЕКЛАШ

Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжумани ёшлар ўртасида алкоголизм ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини камайтириш, алкоголь маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш ва истеъмолини чеклаш тўғрисидаги Қонунга ўзгартириш киритиш, жумладан, ёшлар томонидан «снюс» маҳсулоти истеъмолини чеклаш, шунингдек, мамлакатимизда токзорларни кўпайтириш, янги узум навларини яратиш ва ўзбек винолари миллий брендини яратиш ҳақида бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказилган ушбу тадбирда тутунсиз тамаки маҳсулотларидан ёшларни ҳимоялаш мақсадида Соғликни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ишланган видиоролик барча таълим муассаларига тарқатилгани таъкидланиб, видиоролик намойиш қилинди.

Маҳаллий бозорларда сотилаётган ҳидсиз ва рангсиз, таркибида 20 граммдан ортиқ никотин бўлган «снюс»нинг тарқалиши ва сотилишини чеклаш, уни истеъмол қилиш оқибатида рак касаллигини келтириб чиқариши, бир марталик қабул дозаси бир қути сигарет даражасида заҳарли эканлиги, шу саломатликка зарали маҳсулотларнинг сотилишига чек қўйиш, тегишли қонун киритилган ўзгаришлар депутатлар томонидан ўқилиб, тасдиқлангани ҳақида сўз борди.
Шунингдек, бошқа масалалар ҳам таҳлил қилинди.

Тадбир журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Марказий Осиё турнири ниҳоясига етди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: