Қандли диабетда оёқлар парвариши

Қандли диабет касаллигида кўпинча оёқларда қон айланиши секинлашади, оқибатда терида ҳар хил бактериялар қўзғатувчи шикастланишлар кўпаяди. Айниқса, оёқ терлаганда тер таркибида мавжуд бўлган глюкоза инфекцияларнинг кўпайишига шароит яратади.

Бемор теридаги йирингли касалликларнинг олдини олиши, яъни оёқ терисини озода сақлаши лозим. Акс ҳолда теридаги ҳар қандай жароҳатланиш узоқ вақт битмайдиган яраларга айланади.

Ҳар куни оёқларни болалар совуни билан ювинг, сўнг юмшоқ сочиқ билан артинг. Тирноқларни жуда қисқа қилиб олинг. Бунда оёқ бармоқларининг бурчак терилари кесилишига йўл қўйманг.
Қандли диабетда қон томирлар узоқ вақт шикастланганлиги боис тери қуруқшайди ва осонлик билан ёрилади. Бунинг олдини олиш учун юмшатувчи ва намловчи кремларни оёқ терисига суртиб туринг.
Имкон қадар табиий матолар (жун, пахта, зиғир) дан тўқилган пайпоқлардан фойдаланинг. Пайпоқлар резинаси қисмаслиги керак, акс ҳолда оёқларда қон айланиши бузилиши мумкин.

Пойафзал оёқларингизда қулай турсин. Иложи борича орқа тарафи мустаҳкам, усти юмшоқ, тумшуғи кенг ёки тўртбурчак шаклдаги оёқ кийимларни танланг.
Оёқ кафтлари оз бўлса-да шикастланса, яраланган жойга дарров кучсиз антисептик суртинг. Шундан сўнг қуруқ мато босинг. Йоддан фойдаланмаганингиз маъқул, чунки дорининг ранги яллиғланиш даражаси ёки инфекция бор-йўқлигини аниқлашда қийинчилик туғдиради.
Теридаги сўгал, қадоқ ва дағаллашган жойларни йўқотишга уринманг.

Шунингдек, шифокор маслаҳатисиз ўз-ўзингизча даволанманг, бу ҳол оғир оқибатларга олиб келади.

Барно ШОҒАЗАТОВА,

эндокринолог, профессор

Яна ўқинг:  Энди куйиш жароҳатидан фориғ бўлиш мумкин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: