ТОШКЕНТДА ЯНА БИР НУФУЗЛИ МУСОБАҚА

Юртимизда спортга давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётганининг самарасини бугун бутун дунё гувоҳи бўлмоқда. Спортчиларимиз учун яратилаётган шароитлар, янгидан янги спорт иншоотларининг барпо этилши соҳа ривожига улкан ҳисса қўшмоқда десак муболаға бўлмайди. Мамлакатимизда турли нуфузли халқаро спорт мусобақаларининг ўтказилаётгани ҳам бизда спортнинг нақадар ривожланаётганидан дарак беради. Ана шундай халқаро спорт мусобақаларидан яна бири пойтахтимизда бошланди.

2 – 7 октябрь кунлари пойтаҳтимиз Тошкент шаҳри шотокан каратэ-до бўйича II жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақада 30 мамлакатдан ташриф буюрган 1000 нафардан ортиқ спортчилар якка тартибдаги, жамоавий, ката ҳамда кумите баҳсларида 74 та медаллар жамланмаси учун ўзаро беллашмоқда. Мамлакатимиз делегацияси 200 нафарга яқин спортчилар билан иштирок этмоқда. Спортчиларимиз орасида Шохруҳ Истамов, Саидлазиз Бурҳонов, Рустам Тошназаров, Зулхумор Бобоева сингари жаҳон чемпионлари борлиги спортчиларимизга янада далда бўлиши аниқ. Юртимиз каратэчилари дунё миқёсида спортнинг ана шу соҳаси бўйича энг кучли давлатлар рўйҳатига киради. Бунга 2010 йил Кипрда бўлиб ўтган I жаҳон чемпионати мусобақасидаги 14та олтин медаль ва умумжамоа хисобида биринчи ўринни эгаллаганимизни мисол қилиб келтириш мумкин.

Мусобақаларнинг дастлабки кунлари ҳакамлар семинарлари ва спортчилар учун малака ошириш машқлари ташкил этилди.

Ушбу мусобақаларда ватандошларимизга омад тилаб қоламиз.

Фарҳод ТОЛИПОВ тайёрлади.

Яна ўқинг:  Шижоатли қизлар баҳси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: