Катталар
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
«Дунёни берамиз», дедилар сенга,
Бугун эсга тушди, шу қадим ғоя.
Болаларга имкон берай десангиз,
Уни катталардан қилинг ҳимоя…
Илтимос, эшитинг ҳасратларини,
Дардли ҳикоясин тингланг бир марта.
Бағрингизга босинг, (лекин самимий)
Яхши кўраман денг, қайта ва қайта.
Қуёш ғарбдан чиқса, балки оддий ҳол,
Энди бахтли кунга сенсиз бормайман.
Сув ичсам, бўғзимга тиқилар дарҳол,
Кўзёшингга бошқа чидай олмайман…
Баландпарвоз гаплар, қочинг бир четга,
Фарқлаб олишим-чун тун билан кунни.
Излаяпман, айтсин, ким кўрган бўлса,
Усти боши абгор ширин ўғлимни…
Шерзод Абдусамадов