Иш жараёнида тик турган ҳолда ишловчи касб эгалари учун машқлар
Барча машқлар стулда ўтирган ҳолда бажарилади, фақатгина 4-машқдан ташқари.
- Стулда ўтириб, оёқлар товонини полга теккизган ҳолда, чўзамиз, чап қўлимизни бош орқасига кўтарамиз ва чуқур нафас оламиз;
– қўлларни бўш тутган ҳолда, пастга туширамиз ва нафас чиқарилади, ўнг қўлимизни бош орқасига кўтарамиз ва чуқур нафас оламиз;
– қўлларни бўш тутган ҳолда, пастга туширамиз ва нафас чиқарамиз (6-8 марта бажарилади). - Оёқларни чўзган ҳолда, қўллар кўкрак олдига қўйилиб, гавдани ўнг томонга, сўнгра чап томонга бурамиз ва олдинги ҳолатга қайтамиз (8-10 марта ҳар бир оёққа бажарилади).
- Оёқларнинг товонини полга теккизган ҳолда, олдинга қараб чўзиб, қўлларни тепага кўтарамиз ва пастга эгиламиз; шундан сўнг қўлларни ерга теккизиб, тикланамиз, қўлларни тепага кўтарамиз, оёқларни жуфтлаштириб олдинги ҳолатга қайтамиз (6-8 марта бажарилади).
- Столга юз томон билан қараб, уни қўл билан ушлаб, ўнг оёқни орқага, олдинги турган ҳолатга қайтиб, ўтириб турилади, худди шу машқ чап оёқ билан қайтарилади (8-10 марта бажарилади).
- Оёқларни чўзиб, қўллар белда, оёқларни чап томонга сўнгра ўнг томонга ҳаракатлантирамиз. Олдинги ҳолатга қайтиб, оёқларнинг учи билан кетма-кет тепага пастга туширамиз (10-12 марта бажарилади).
- Стулда ўтирган ҳолда, қўлларни бошдан тепага кўтариб, секин орқага эгиламиз, қўлларни тушириб, ўнг оёқни кўтариб, қўллар билан қарсак чаламиз, худди шу машқни чап оёқ билан қайтарамиз (6-8 марта бажарилади).
- Стулда ўтирган ҳолда, қўллар билан елкани ушлаймиз, ўнг оёқни олдинга қараб чўзамиз, қўлларни бўш қилган ҳолда ёнга чўзиб, олдинги ҳолатга қайтамиз, ҳудди шу машқни чап оёқ билан қайтарамиз (5-6 марта бажарилади).
Нодира КАРИМОВА тайёрлади