Иш жараёнида тик турган ҳолда ишловчи касб эгалари учун машқлар

Барча машқлар стулда ўтирган ҳолда бажарилади, фақатгина 4-машқдан ташқари.

  1. Стулда ўтириб, оёқлар товонини полга теккизган ҳолда, чўзамиз, чап қўлимизни бош орқасига кўтарамиз ва чуқур нафас оламиз;
    – қўлларни бўш тутган ҳолда, пастга туширамиз ва нафас чиқарилади, ўнг қўлимизни бош орқасига кўтарамиз ва чуқур нафас оламиз;
    – қўлларни бўш тутган ҳолда, пастга туширамиз ва нафас чиқарамиз (6-8 марта бажарилади).
  2. Оёқларни чўзган ҳолда, қўллар кўкрак олдига қўйилиб, гавдани ўнг томонга, сўнгра чап томонга бурамиз ва олдинги ҳолатга қайтамиз (8-10 марта ҳар бир оёққа бажарилади).
  3. Оёқларнинг товонини полга теккизган ҳолда, олдинга қараб чўзиб, қўлларни тепага кўтарамиз ва пастга эгиламиз; шундан сўнг қўлларни ерга теккизиб, тикланамиз, қўлларни тепага кўтарамиз, оёқларни жуфтлаштириб олдинги ҳолатга қайтамиз (6-8 марта бажарилади).
  4. Столга юз томон билан қараб, уни қўл билан ушлаб, ўнг оёқни орқага, олдинги турган ҳолатга қайтиб, ўтириб турилади, худди шу машқ чап оёқ билан қайтарилади (8-10 марта бажарилади).
  5. Оёқларни чўзиб, қўллар белда, оёқларни чап томонга сўнгра ўнг томонга ҳаракатлантирамиз. Олдинги ҳолатга қайтиб, оёқларнинг учи билан кетма-кет тепага пастга туширамиз (10-12 марта бажарилади).
  6. Стулда ўтирган ҳолда, қўлларни бошдан тепага кўтариб, секин орқага эгиламиз, қўлларни тушириб, ўнг оёқни кўтариб, қўллар билан қарсак чаламиз, худди шу машқни чап оёқ билан қайтарамиз (6-8 марта бажарилади).
  7. Стулда ўтирган ҳолда, қўллар билан елкани ушлаймиз, ўнг оёқни олдинга қараб чўзамиз, қўлларни бўш қилган ҳолда ёнга чўзиб, олдинги ҳолатга қайтамиз, ҳудди шу машқни чап оёқ билан қайтарамиз (5-6 марта бажарилади).

Нодира КАРИМОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Ёз: сузиш ҳавзалари сизни чорламоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: