Буйрак ва жигар қандай тозаланади?

Жигар ва буйрак инсон организмида табиий фильтр вазифасини ўтайди. Жигар қондан ҳар хил заҳар моддаларни олиб, уларни зарарсизлантиради.

Ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш, ёғли, қовурилган, тузланган, дудланган нарсалар, спиртли ичимликлар ва тамаки буйрак ва жигарга жуда зарарли ҳисобланади.


Буйрак ва жигарни тозалашда халқ табобатида бир неча хил усуллар мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир. Малина асосида тайёрланган ичимлик. 3 ош қошиқ малина япроқлари ярим литр қайноқ сувга солинади ва 15-20 дақиқа дамлаб қўйилади. Кейин малина барглари олиб ташланади ва қуритилган малина мевалари сувга ташланади. Ҳар куни ярим стакандан уч маҳал ичилади.

Жигарни тозалашда лавлаги ҳам ёрдам беради. Бир неча лавлаги олинади ва пўстлоғи тозаланиб, эзилиб пишгунга қадар узоқ вақт қайнатилади. Бу суюқликни кунига бир неча марта икки ҳафта давомида ичиш лозим бўлади.
Маккажўхорининг пўпиғини чой каби дамлаб, икки-уч ҳафта давомида сув ўрнида ичиш керак.

Янги узилган сабзавотлардан тайёрланган турли хил шарбатлар ҳам жигар фаолиятини яхшилашга таъсир кўрсатади.

М.ҚОДИРОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  “Ёрдамга муҳтож” вирус: у ҳақида нималарни биламиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: