Ҳуқуқий билимлар янада бойиди

Жойларда Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллигини нишонлашга бағишлаб турли байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур Саноат касб-ҳунар коллежида ташкил этилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.Туман хотин-қизлар қўмитаси, “Миллий тикланиш” демократик партияси Шайхонтоҳур тумани бўлими вакиллари, туман ҳудудида фаолият кўрсатувчи давлат нотариал идораларининг нотариуслари, “ЖАР” оила маросимлар маркази ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг фуқароларимиз бахту саодати учун қанчалик муҳим аҳамиятга эгалиги, ёшларнинг қонунларни пухта билиши, ўз ҳуқуқ ва эркинликларини теран англашига пухта замин ҳозирлаши тўғрисида тўхталиб ўтишди. Озод ва обод юртимиздаги турли миллат вакилларининг ҳақ-ҳуқуқларини кафолатловчи Қомусимизнинг ҳар бир моддаси ҳақида ўқувчилар кенг тушунчага эга бўлди.

Тадбир сўнггида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

З. МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Ustozlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: