Аниқ мақсадлар белгиланди

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда журналистлар олдида турган долзарб вазифалар” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзолари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вакиллари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳузуридаги ижодий кенгаши аъзолари, ОАВ раҳбарлари, журналистлар, Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети профессор-ўқитувчилари, талабалари иштирок этишди.

Йиғилишда Давлат дастурининг мақсад-вазифалари, унинг моҳиятини аҳолининг турли қатламларига етказишда оммавий ахборот воситаларининг масъулиятини ошириш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар дастурда белгиланган чора-тадбирлар ижод аҳли зиммасига катта вазифалар юклаши, улар юзасидан аҳоли ўртасида олиб бориладиган кенг ахборот-тушунтириш ишларида оммавий ахборот воситалари фаол иштирок этиши, бу борада журналистларнинг масъулиятини яна кучайтириш лозимлигини таъкидлашди. Шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари учун тегишли таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу таклиф-тавсиялар мазкур тадбирнинг давоми сифатида кейинчалик мамлакат ҳудудларида ўтказиладиган семинар-тренингларга тақдим этилади.

Маърифат ТОЛИПОВА,

“Соғлом авлод” мухбири

Яна ўқинг:  САМАРАЛИ ТИББИЙ ДИАГНОСТИКА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: