«Nobel Pharmsanoat» компаниясида нима гаплар?

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги ташаббуси билан «Nobel Pharmsanoat» компаниясига пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар ишлаб чиқариш, дори-дармонлар тайёрлаш жараёнлари, эришилган ютуқлар ҳамда пандемия муносабати билан ишлаб чиқарилган янги турдаги маҳсулотлар билан таништирилди.


Айни пайтда, «Nobel Pharmsanoat» ишлаб чиқаришдан тортиб, маҳсулотнинг сифатли сақланишигача, маркетингигача бўлган барча босқичларни ўз ичига олган. Таъкидлаш жоизки, компания Ўзбекистонда 10 GMP сертификатига эга корхоналар қаторига киради ва таблетка, капсула ва суспензиялар кукун шаклида бир навбатда йилига 5,5 миллион қути маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга замон талаблари даражасидаги корхоналардан ҳисобланади.
Корхона соҳа билимдонларининг изланишлари туфайли халқаро стандартларга мос, юқори сифатли дори-дармон маҳсулотларини ишлаб чиқариб, аҳоли саломатлиги йўлида маҳаллий дорихоналарни таъминлабгина қолмай, уларни Қозоғистон, Афғонистон, Грузия, Туркия ва Молдовия каби хориж давлатларига экспортга чиқаришни ҳам уддаламоқда.

Айни пайтда корхона томонидан янги маҳаллий хом ашё асосида икки турдаги («Tales», «Nikotinabs») тайёр дори маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда ҳамда Ўзбекистон Фанлар Академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти билан ҳамкорликда маҳаллий шифобахш гиёҳлардан табиий хомашё асосида
дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш учун илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Эътиборлиси, корхонада ишлаб чиқарилаётган 26 турдаги маҳсулотлар импорт ўрнини босувчи дори воситалари рўйхатига киритилган.
Корхонанинг тўрт юз нафарга яқин меҳнат қилаётган ишчи-ходимлари халқаро стандартларга мос юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, ўз малакаларини ошириш борасида Туркия, Германия, Франция, Жанубий Корея, Россия, Ҳиндистон каби давлатларда малака ошириб қайтишган.

«Ulkar Holding» компанияси ўз ишлаб чиқариш қувватларида татбиқ қилаётган «Nou Xau» технологиялари инвестицияси лойиҳаси доирасида «Nobel Pharmsanoat» учун АҚШ, Германия, Хитой, Швейцария, Англия, Италия, Япония, Туркия, Корея ва Ҳиндистон каби ўлкалардан янги замонавий дори-дармон ишлаб чиқариш ва лаборатория сифат назорати ускуналарини келтириш орқали инвестицион лойиҳаларини давом эттирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, корхона COVID-19 пандемияси шароитида ҳам Ўзбекистонда коронавирусга қарши «Kovipir» дори воситасини ишлаб чиқариб, рўйхатдан ўтказди. Диққатга сазовор жойи, ковид касаллиги туфайли юзага келадиган қон қуюлишини бартараф этувчи «Rivaroksaban» ва «Dipiridamol» дори воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

«Nobel Pharmsanoat» компаниясида бўлиб ўтган пресс-тур давомида янги ишлаб чиқарилган дорилар тақдимоти билан бир қаторда, дори ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништирилди, роликлари қўйилиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Марям АҲМЕДОВА,
Амаль СОЛИЕВА

Яна ўқинг:  Тил – миллатнинг бош белгиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: