ЎСМИРЛАРИМИЗДАН МЕДАЛЛАР ШОДАСИ

Польшанинг Вроцлав шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ёш спортчиларимиз учта кумуш ва битта бронза медални қўлга киритди.

Вазни 63 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги баҳсларда қатнашган умидли вакилимиз, II ўсмирлар Олимпиадаси бронза медали совриндори Адҳам Эргашев учта кумуш медални қўлга киритди.

Адҳамнинг муваффақиятли иштирокини яна бир ёш атлетимиз Даврон Кенжаев (105 кг) муносиб давом эттирди. У штангани даст кўтаришда 173 килограмм оғирликни ўзига бўйсиндириб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Иқтидорли спортчимиз штангани силтаб кўтаришда 195 килограмм, иккикураш якунига кўра, 368 килограмм натижа қайд этди.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-18)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: