ФЕЪЛ-АТВОРНИНГ СОҒЛИККА ТАЪСИРИ БОР(МИ?)

Ишониш қийин, бироқ кўпгина тиббиёт ходимларининг фикрига қараганда, кишининг қандай касалликка чалиниши – унинг феъл-­атворига боғлиқ экан.

Жумладан:


– ўзини доим ҳаётда нотўғри йўл, нотўғри касб танлаганликда, шахс сифатида ўзини кўрсата олмаганликда айблайдиганлар – оёқ оғриғидан шикоят қилишади;

– қачон қарасанг, ўзидан ва атроф­дагилардан норози, дунё кўзига тунд кўринадиган, нуқул келажагидан ташвишланадиганлар – кўз касалликларига чалиниши мумкин;


– ўзини доим паст баҳолайдиган, тушкун кайфиятга мойил, тез йиғлайдиган, арзимаган ўзгариш­лардан ҳам тиззаларигача қалтирайдиган кишиларнинг – нафас олиш тизими ва ўпкаси билан боғлиқ муаммо келиб чиқади;

– гастрит (ошқозон касаллиги) – нуқул ташвишда юрадиган, ўзига ишонмайдиган, ҳар қандай майда-чуйдага ҳам сиқилиб асабийлашаверадиган ва кечалари уйқуси қочиб кетадиган кишиларга «ёпишади»;

– томир тортишиш – бу ҳам ҳар нарсадан ҳадиксирайдиган, нуқул асабийлашадиган, ҳатто хотиржам овқат танаввул қила олмайдиган, қаршисида турган муаммолардан қўрқиб яшайдиган кишиларни таъқиб қилади;

– тажаввузкор, урушқоқ, табиати қўпол кишилар – кўпинча бронхиал астмага чалинади. Халқ орасида бежиз «нафратдан нафас олишим қийинлашади» деган гап чиқмаган;

– ўзига ҳаддан зиёд бино қўйган, тажаввузкор, ҳамма нарсада биринчи бўлишга қизиқадиганлар юрак ва қон­ томир касалликларига тез чалинади. Колумбия университети олимларининг маълумотларига кўра, юрак хасталикларининг пайдо бўлишига кўпинча ғазаб ва асабийлашиш сабаб бўларкан;

– ошқозон яраси ва ўн икки бармоқ ичаклари касаллиги билан ҳиссиётчан, сал нарсага ҳам ташвиш­ланаверадиганлар азобланади. Малакали мутахассислар ошқони оғрийдиган беморларни уларнинг хулқ­атворига қараб, аниқроғи асабийлашиш даражасига қараб тез билиб олишади;

– хафагарчиликни кечира олмайдиган, бўлар-бўлмасга асабийлашаверадиган «ёвуз табиатли» одамларнинг жигари ва ўти, сафро чиқарувчи йўллар оғриши мумкин;

– салга «пов» этиб ловуллаб кетиш, ўжарлик гипертония – қон босими касаллигига олиб боради. Шифокорлар орасида ҳатто «гипертоник характер» деган атама бор. Ўта ўжар, ҳаммага ўргатишни яхши кўрадиганлар феъл-атворли кишилар (кўпинча лидерлик, яъни етакчилик хусусиятига эга раҳбар ходимлар) қон босимидан ташқари (натижасида) юрак хасталиклари билан ҳам оғриб туришади;

– ўзгаларнинг фикрига ва хатоларига тоқат қилолмайдиганларда – мигрень хасталиги (сурункали бош оғриғи) кўп учрайди. Шунингдек, бундай одамларга тез хафа бўлиш одати хос нарса. Улар ҳамма нарсадан ташвишланиб тезда депрессия ҳолатига тушиб қолади;

– «Жон­жон» деб гапиришни яхши кўрадиган, тезда таъсирланадиган, кайфияти ҳар ярим соат ичида баҳор об-ҳавоси каби ўзгарувчан одамлар – кўпинча қанд касаллигидан қийналади.

Юқоридаги фикрлар юз фоизли ташхис эмас, албатта. Бу руҳшунос шифокорларнинг одам организми ва руҳиятида бир-бирига боғлиқ бўлган жиҳатларни таҳлил этишга уриниш, маълум маънодаги кузатувлар натижасида хулосаларга келишидир.

Шундай экан, азизлар, аввало асабингизни асранг. Сурункали касаллик­лар орттиришдан эҳтиёт бўлинг!

Марям АҲМЕДОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  ҲУСНБУЗАР НИМАЛАРГА ТЎСИҚ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: