Чуқурлаштирилган тиббий кўрик
Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида марказ шифокорлари ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилоят филиали ходимлари ҳамкорлигида Сирдарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрик жараёнида юрак-қон томир, бронхиал астма ва нафас йўллари, ошқозон-ичак тракти, эндокрин тизим, юқори нафас йўллари соҳаларда кечаётган патологик ўзгаришлар ўрганилиб, сурункали касаллиги борларга даволаниш учун тавсиялар ҳамда «Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилоят филиали ходимлари томонидан бепул дори-дармонлар берилди.
– Биз бу ишлар билан тўхтаб қолмаймиз. Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари ходимлари билан бошқа, шунга ўхшаш қатор лойиҳаларни, тиббий кўрикларни ташкил этиб, энг чекка қишлоқ ҳудудларига патронаж бригадамиз билан бориб, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини ўрганиш баробарида фондимиз ҳисобидан бепул витамин комплексларини, дори дармонларни бериб, уларга ёрдам берамиз. Бу эса бизнинг бош мақсадимиз дейди, – «Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилоят филиали раҳбари, олий тоифали шифокор Юлдуз Усмонова.
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати