XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-36)
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 31 август куни Оқсаройда мамлакатимизга ташриф буюрган Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари Эни Фалеомаваега ва Жеймс Патрик Моранни қабул қилди.
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида жорий йилда ўқишга қабул қилинган курсантларнинг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
- Андижон шаҳрида ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия заҳиралари теннис мактаби фойдаланишга топширилди.
- 2013 йилги Инвестиция дастури асосида Яккабоғ туманидаги Чақар қишлоғида 180 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 56-умумтаълим мактаби қад ростлади.
- Фарғона вилоятининг Фурқат туманида янги болалар мусиқа ва санъат мактаби фойдаланишга топширилди.
- Марғилон шаҳрида Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишланган «Обод юртнинг озод қизиман» мавзусида иқтидорли қизлар анжумани бўлиб ўтди.
- Шри-Ланкада шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган IX Осиё чемпионатида истеъдодли шахматчиларимиз рапид — тезкор шахмат баҳсларида иккитадан олтин ва кумуш медални қўлга киритди.