«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий  филиали ходимлари Андижон шаҳридаги «Соғлом турмуш» МФЙда якка ёлғиз отахон, онахонлар ва кам таъминланган оилалар аъзоларидан 105  нафарини манзилли тиббий кўрикдан ўтказишди. Дори-дармонлар, гигиеник воситалар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Жиззах вилояти ҳудудий  филиали ходимлари Арнасой туманидаги «Чинобод» ҚФЙ, «Олтин водий» МФЙ, Зарафшон ҚФЙ, Наврўз қўрғони «Бахтли» МФЙларда 442 нафар кишини тиббий кўрикдан ўтказишди. Кам таъминланган, кўп болали, боқувчиси йўқ, ногирон фарзанд тарбиялаётган оилаларга хайрия ёрдамлари кўрсатилди. 112 нафар киши УТТ текширувидан ўтказилди. Ётиб қолган ногиронлар, беморлардан манзилли хабар олинди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Сурхондарё вилояти ҳудудий  филиали ходимлари Термиз тумани Қаҳрамон маҳалласида жойлашган 5-мактабнинг 167 нафар ўқувчи қиз ва ўқитувчиларини тиббий кўрикдан ўтказишди. 137 нафарига дори-дармонлар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Самарқанд вилояти ҳудудий  филиали ходимлари Тойлоқ туманидаги Бунёдкор, Найман, Равот, Адолат каби бир қатор маҳаллаларда яшовчи оилалар вакилларидан 467 нафар кишини тиббий кўрикдан ўтказишди. 136 нафар кишига УТТ, 28 нафар кишига ЭКГ текшируви ташкил этилди. Эҳтиёжманд оилаларга дори-дармонлар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Сирдарё вилояти ҳудудий  филиали ходимлари Гулистон шаҳридаги Н-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг 78 нафар оила-аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказишди. Дори-дармонлар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий  филиали ходимлари Нурафшон шаҳри «Маърифат» МФЙда яшовчи 46 нафар кишини тиббий кўрик ва УТТ текширувидан ўтказишди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Навоий вилояти ҳудудий  филиали ходимлари Кармана туманидаги «Наврўз» МФЙнинг Обод, Бирлик кўчаларида яшовчи ҳомиладор, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон бўлган 87 нафар кишини тиббий кўрикдан ўтказишди. 33 нафар кишига дори-дармонлар тарқатилди.

Яна ўқинг:  Хотин-қизлар спорт ҳафталиги старт олди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: