Тошкент шаҳрида очиқ осмон остидаги муз майдони очилди

7 январь куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида муз майдони ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикаси “Очиқ осмон остидаги шаҳар муз майдони” лойиҳаси Тошкент шаҳар ҳокимияти, Маданият вазирлиги ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, “Art Uz Promotion Agency”, шунингдек “Saxovat” ва “Weber” савдо белгилари ҳамкорлигида йўлга қўйилди.
Муз майдони очилишини Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берди.
Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ҳамда спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида ишга туширилган муз майдонига юртдошларимиз бир ой мобайнида ташриф буюриб, ўз вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишлари мумкин. Бу вақтда қатор маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ташкил этилади.

Майдон олдида чанғи ва бошқа учиш аксессуарлари ижара пункти хизмати йўлга қўйилди.

Шунингдек, хоккей, фигурали учиш ва муз устидаги рақс бўйича бепул машғулотлар ўтказилади.
Шаҳар муз майдони очилишида Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Алексей Ягудин ўзининг «Қиш» дастури билан иштирок этди. Шунингдек, маросимда ўзбек эстрадаси юлдузлари ҳам ўз чиқишлари билан қатнашди.

Амаль СОЛИЕВА,
Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  II ХАЛҚАРО ФАРМАЦЕВТИКА АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: