Сурхондарёда тоғ туризми кластерлари ташкил этилади

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Омонхона, Дарбанд қишлоғи ва Зовбоши тоғли ҳудудини қамраб оладиган Бойсун тоғ туризми кластери, Сариосиё ва Узун туманларидаги Хонжиза тоғ тизмалари ёнбағри ҳамда Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоғи ҳудудида Сариосиё тоғ туризми кластери фаолияти йўлга қўйилади. Шеробод тоғ туризми кластери таркибига Шалқон қишлоғи, Хўжаикон туз кони атрофи ва ҳудуддаги анорзор ҳамда бошқа мевали боғ-роғлар киритилади.

Вилоятда ташкил этиладиган кичик туризм зоналарида янги меҳмонхоналар, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа иншоотлар қурилади. Замонавий муҳандислик инфратузилма объектлари барпо этилади. Бу ишлар мафтункор воҳанинг туристик салоҳиятини ошириш баробарида, аҳолининг бандлик масаласини ҳал этишга ҳам кўмаклашади.

Яна ўқинг:  Афинада ўтган “FOOD EXPO GREECE – 2018” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон вакиллари илк бор иштирок этди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: