Мактабда матбуот куни

Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги 292-умумтаълим мактабида “Матбуот куни” ташкил этилди.

Кечада республикамизда фаолият юритаётган болалар нашрлари билан бир қаторда “Соғлом авлод” газетаси ҳодимлари ҳам иштирок этди.

Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган ижодий чиқишлар ва саҳна кўринишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Журналистика соҳасининг қийин ва масъулиятли, шу билан бирга шарафли жиҳатлари тўғрисида ўтказилган суҳбат болажонларда ушбу касбга бўлган қизиқишни янада оширди.

Мазкур ўқув муассасида 41 нафар ўқитувчи 603 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келмоқда. Мактаб жорий йилда тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилган.

Маърифат ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  ИЛК ҚЎНҒИРОҚ – ЁРҚИН КЕЛАЖАК ЧОРЛОВИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: