Бошланғич синф ўқувчилари 1 мартдан 5 кунлик ўқиш тизимига ўтказилади

Бола тарбиясида оила институтининг ролини ошириш, ота-оналарга фарзандлари тарбияси билан шуғулланишлари ва мулоқот қилишлари учун кенг имконият яратиш, улар ўртасида меҳр-оқибат туйғулари ва оилавий анъаналарни ривожлантириш мақсадида республикамиздаги барча умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида ҳафтасига 5 кунлик ўқиш тизими жорий этилади.

Бунда ўқувчиларнинг ота-оналари билан ўтказадиган вақтини кўпайтириш, уларнинг бирга бадиий китоб ўқишлари, музей, театрларга саёҳатга боришлари учун қулай шароит яратиш кўзда тутилмоқда, – дейди Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати ходими Шавкат Хўжақулов. – Ҳафтанинг шанба кунлари таълим муассасаларида ўқувчиларнинг қизиқишлари ва ота-оналарнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда турли тўгараклар, спорт секциялари ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб республикадаги барча умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари ҳафтасига 5 кунлик ўқиш тизимига ўтказилади. 2018 йил сентябрдан эса 2-4-синфлар ҳам ҳафтасига 5 кун ўқишга боради. Шу муносабат билан ҳозирда вазирлик ва ҳамкор ташкилотлар томонидан жойларда ота-оналар ўртасида кенг қамровли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистоннинг озиқ-овқат саноати салоҳияти Москвада намойиш этилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: