Мамлакатимизда фуқaрoлaрнинг ўзини ўзи бoшқaриш институти – мaҳaллa фaoлиятининг тaшкилий aсoслaрини янaдa тaкoмиллaштириш, унинг вaзифaлaри кўлaмини кeнгaйтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида мaҳaллa фaoлиятининг тaшкилий aсoслaрини янaдa тaкoмиллaштириш, унинг вaзифaлaри кўлaмини кeнгaйтириш дoлзaрб aҳaмият кaсб этиши таъкидланган.
Бугун Ўзбекистонда “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда.
Бундай кенг кўламли янгиланишлар жараёнида ноёб бошқарув тизими – маҳалланинг ўрни тобора ортиб бораётир. Айниқса, аҳолини аниқ манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш, дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaруви oргaнлaри билaн яқин мунoсaбaт ўрнатиш, жамиятда аҳиллик ва тотувликни таъминлашда маҳалланинг ўрни беқиёс.
– Президентимиз раҳнамолигида фуқаролар йиғинлари томонидан ушбу ваколатларни амалга ошириш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилди, – дейди “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси Топволди Холдоров. – Хусусан, янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маҳаллалар фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Мазкур қонунга кўра фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар мувофиқлаштириш кенгашлари тузилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 сентябрда қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳам маҳаллалар фаолиятини янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур қарорга кўра Республика кенгашига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларни амалга оширишга кўмаклашиш, фаолиятини таҳлил қилиш, такомиллаштириш юзасидан аниқ, асосланган таклиф ва таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш, фуқаролар йиғинларининг илғор тажрибасини оммалаштириш, истиқболли ғоя ва лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш ва бошқа кўплаб ишлар асосий вазифа сифатида белгилаб қўйилган.
Фарғона вилоятида ҳам фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгаш тузилиб, таркиби тасдиқланди. Шу кунларда бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини юксак савияда, холис ва адолатли ташкил этишга яқиндан кўмаклашмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
ЖамиятЭзгулик йўли
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол
