Aрдоғимсан, ифтихорим – Ўзбекистоним!
Бухоро вилоят мусиқали драма театрида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Бухоро вилояти кенгаши томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатимиз Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган “Ардоғимсан, ифтихорим – Ўзбекистоним” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, уларда аждодларимизнинг бой мероси, истиқлол йилларида халқимиз эришаётган юксак муваффаққиятлардан фахрланиш туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбирга умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари жалб этилди.
Тадбир доирасида расмлар ва иншолар танлови ўтказилди.